Жиззахда тадбиркорлардан келиб тушган 210 та мурожаатларнинг қанчаси ижобий ҳал этилди?

27.07.2021, 16:27

Жиззахда тадбиркорлардан келиб тушган 210 та мурожаатларнинг қанчаси ижобий ҳал этилди?

Жойларда тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоларни бартараф қилишда, улар томонидан қилинган мурожаатларни ҳал қилиш ўта муҳим. Мурожаатларда акс этган муаммоларни таҳлил қилиб чуқур ўрганиш, келгусида бундай муаммолар юзага келишининг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади. O’zLiDeP Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилоти томонидан жойларда фаолият олиб бораётган Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари билан узвий ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Бу ҳамкорликни биргина  Жиззах шаҳри мисолида кўриб чиқадиган бўлсак, жойларда ҳамон тадбиркорликка тўсиқ бўлаётган муаммо ва камчиликлар кўп.

Йилнинг биринчи ярмида қабулхона ходимлари томонидан бевосита 42 та, сайёр қабулларда 75 та, Ишонч телефони орқали 54 та, «business.gov.uz» портали орқали 37 та, Корхоналарни соғломлаштириш ва хусусийлаштириш клиникаси орқали 2 та, жами бўлиб, 232 та масалани ўз ичига қамраб олган 210 та мурожаатлар қайд этилган.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, жорий йилнинг
биринчи ярмида Жиззах шаҳридаги Бош вазир қабулхонасига келиб тушган 210 та мурожаатларни кўриб чиқишда 232 та масалалардан 20 та ҳолатда мутасадди давлат органлари томонидан асоссиз муддатлар бузилиш ҳолатларига йўл қўйилган.

Бу масала халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашининг 2021 йил 16 июлдаги сессиясида муҳокама қилинди.

 Сессия  қарорига кўра, Жиззах шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари тадбиркорлик субъектлари ва чет эл инвесторларининг мурожаатларини кўриб чиқилишида йўл қўйилган камчиликларнинг келиб чиқиш сабабларини танқидий кўриб чиқиш, уларни бартараф этиш, келгусида бундай салбий ҳолатларнинг олдини олиш ва бу соҳадаги ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар режасини бир ҳафта муддатда ишлаб чиқиш, амалга оширилган ишлар юзасидан ҳар ойда шаҳар Кенгашига ахборот бериб бориш, тадбиркорлар мурожаатларида кўтарилган масалаларни ҳал этиш, муаммоларни бартараф қилиш бўйича ишларнинг қатъий ҳисобини юритиш, ҳар ҳафтада бир маротаба ушбу масала шаҳар ҳокимлигининг идоравий йиғилишларида батафсил муҳокама қилиб бориш белгилаб олинди.

Шунингдек, Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашининг доимий комиссияларида Жиззах шаҳар ҳокимлиги, сектор раҳбарлари, давлат органлари, корхона, ташкилотларда тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқишда мансабдор шахслар ва масъул ходимларнинг жавобгарлигини кўриб чиқиш мақсадида ҳар ойда муҳокама этиб, раҳбарларнинг ҳисоботларини эшитиб бориладиган бўлди.

ФАРҲОД МАМАТҚУЛОВ,

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Бизнес тузилмалари, фермерлар

ва аҳоли мурожаатлари

билан ишлаш бўлими

  • Кўрилди
    611
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+