Депутат кўмагида энг чекка маҳаллаларда “Тиббиёт хонаси” ташкил этилмоқда

27.07.2021, 16:33

Депутат кўмагида энг чекка маҳаллаларда “Тиббиёт хонаси” ташкил этилмоқда

Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгаши депутати Олимхон Бабаханов ташаббуси билан Наманган шаҳридаги Гулпора маҳалласида кекса нуронийлар, ногиронлар ва ҳомиладор аёлларга тиббий хизмат кўрсатишни янада яхшилаш, патронажлар фаолиятини янада яқинлаштириш мақсадида “Тиббиёт хонаси” ташкил этилди.

- Депутатимиз билан ўтказилган учрашувда маҳалламизга Тиббиёт хонаси ташкил этишда ёрдам сўраб мурожаат қилгандик, - дейди маҳалла фуқароси Халимахон Тўхтабаева. - Мана бугун депутатимиз ташаббуси ва ҳомийлигида Тиббиёт хонаси ташкил этилди. Биз маҳалла аҳолиси бундан хурсандмиз.

Тиббиёт хонасида маҳаллага тиббий хизмат кўрсатувчи 9-сонли оила поликлиникаси шифокор ва патронаж хамширалари навбатчилик асосида тиббий хизмат кўрсатиши белгилаб қўйилди.

Мазкур Тиббиёт хонаси бугунги пандемия даврида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, айниқса, коронавирусга қарши курашишга хизмат қилади.

O'zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    534
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+