Сирдарёлик партия фаоллар сайловолди тадбирлар режасини белгилаб олди

27.07.2021, 16:35

Сирдарёлик партия фаоллар сайловолди тадбирлар режасини белгилаб олди

Маълумки, Марказий сайлов комиссиясининг қарори билан юртимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампанияси бошланди.

Шу муносабат билан O’zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилганлар партиянинг сайлов кампаниясида муваффақиятли иштирок этиши билан боғлиқ масалалар атрофлича муҳокама қилиниб, режалар, дастурлар ишлаб чиқилди.

Йиғилишда сайлов кампанияси даврида бажарилиши зарур ишлар, чора-тадбирлар белгилаб олинди. Жумладан, ҳудудий, туман ва шаҳар сайловолди штаблари фаолияти самарали ташкил этилишига жиддий эътибор қаратилиб, Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитаси томонидан тасдиқланган чора-тадбирлар режасига қўшимча равишда аниқ муддатлар ва масъулларни белгилаган ҳолда асосий тадбирларнинг календарь жадвали ишлаб чиқилди. 

Йиғилиш иштирокчилари кун тартибидаги масалалар барча бўғинлардаги партия тузилмалари, депутатлар, фаоллар учун ниҳоятда катта масъулият экани, O`zLiDeP янгиланаётган Ўзбекистонда сиёсий жараёнларга ўз таъсирини сақлаб қолиши, жамиятдаги ижтимоий-сиёсий фаолликни оширишга муносиб ҳиссасини қўшиши кераклигини таъкидладилар.

Йиғилиш ниҳоясида сайлов кампанияси мобайнида амалга ошириладиган ишлар режаси, “Йўл харитаси” тасдиқланди.   

O’zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    473
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+