Самарқанднинг ишбилармон аёллари

28.07.2021, 16:00

Самарқанднинг ишбилармон аёллари

Самарқандда “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

Тадбиркорлик ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партиясининг йирик лойиҳаларидан бири бўлган мазкур танлов хотин-қизларни тадбиркорликка йўналтириш орқали бандлигини таъминлаш, уларнинг жамият ва давлат бошқарувидаги иштирокини кенгайтиришга хизмат қилмоқда.

– 2016 йилдан буён ўтказилаётган танлов доирасида ташкил этилган тадбирларда иштирок этган самарқандлик хотин-қизлар сони бугунги кунда 5486 нафардан ошди, – дейди O'zLiDeP Самарқанд вилояти кенгаши бўлим мудири Марҳабо Чўлиева. 

– Бу йилги танлов ҳам дастлаб вилоятимизнинг 16 туман ва шаҳрида ўтказилиб, унда 1022 нафар тадбиркор, фермер, ҳунарманд, ишлаб чиқариш соҳаси вакиллари қатнашди. Улар орасидан сараланган 16 нафар ғолиблар вилоят босқичида яна бир бор ўз маҳоратларини кўрсатишди.

Танлов якунига кўра, Тойлоқ туманидаги якка тартибдаги тадбиркор Наврўза Ҳасанова Самарқанднинг энг ишбилармон аёли, деб эътироф этилди. Самарқанд шаҳридаги “Registan`s textile” оилавий корхонаси директори Дилноза Тошпўлатова иккинчи, “Зулхумор” хусусий корхонаси раҳбари Зулхумор Зохидова учинчи ўринни эгаллади. Улар танловнинг мамлакат босиқичига йўлланма олди.

Шунингдек, танлов иштирокчилар бир нечта номинациялар билан ҳам тақдирланди.

 

O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши 

Аёллар қаноти 

  • Кўрилди
    519
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+