Ишсиз хотин-қизлар учун маҳорат дарси

28.07.2021, 17:06

Ишсиз хотин-қизлар учун маҳорат дарси

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-Демократик партияси Бухоро вилояти кенгаши аёлларнинг ижтимоий –сиёсий фаоллигини ва уларнинг жамиятдаги мавқеини ошириш бўлими ташаббуси билан Вобкент тумани кенгаши “Аёллар қаноти” ҳамкорлигида “Намунали томорқачи” лойиҳаси доирасида томорқачиликни йўлга қўйган тажрибали аёллар хонадонида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар учун маҳорат дарси ўтказилди.

Партия фаоллари Вобкент тумани Шакаркент МФЙ, Юқори Халач қишлоғида яшовчи 1 гуруҳ ногирони Тўхта ая Файзуллаева хонидонида бўлиб, унинг фаолияти билан танишди.

Хонадон соҳиби 3 йилдирки турмуш ўртоғи 1 гуруҳ ногирони Мухтор Файзуллаев билан автоҳалокатга учраб ногирон бўлиб қолган. Лекин шунга қарамасдан 2 та келини, 3 та навера қизлари ҳамда ўғиллари уларнинг ишини давом эттирмоқда.

– Оила аъзоларимиз билан биргаликда 7,5 сотихли ер участкасида доимий меҳнат билан машғулмиз, – дейди Тўхта ая Файзуллаева. – Томорқада мавсумий фаолият олиб борамиз. Бир мавсумда картошка, пиёз, кўкатлар, иккинчи мавсумда лимончилик, анор, анжир, кўчатлар етиштирамиз. Учинчи мавсумда эса сабзавотчилик ва бошқа бир қатор ўсимликларни етиштирамиз.

Мухтор ака Файзуллаев ногиронлигига қарамасдан келини билан бирга иштирокчи хотин-қизларга маҳорат дарсини ўтиб берди.

– Бизнинг томорқамизда бўш жойнинг ўзи йўқ, дадажонимиз ва аяжонимиз тавсиялари билан ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланиб келмоқдамиз, – дейди оила келини Ҳилолахон Файзуллаева. 

– Оиламиз бюджетига фойда келтириш мақсадида маҳсулотларни бозорга ҳам олиб чиқамиз. Қишлоқ аҳолисини ҳам иш билан ҳам маҳсулот билан таъминлаб келяпмиз.

Тадбирда мутахассислар томонидан аҳоли томорқаларидан унумли фойдаланган ҳолда “Аёллар дафтари”даги хотин-қизларни бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка кенг йўналтириш, иссиқхоначиликни ривожлантириш ва аҳоли даромадини ошириш йўллари тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Зариф Комилов,

O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши 

бўлим мудири

  • Кўрилди
    313
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+