Андижонда O’zLiDeP ҳамкорлигида водийлик спортчилар ўртасида мусобақа ташкил этилди

28.07.2021, 17:15

Андижонда O’zLiDeP ҳамкорлигида водийлик спортчилар ўртасида мусобақа ташкил этилди

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши “Ёшлар қаноти” ҳамда вилоят “Тасвирий ойна” ижодий уюшмаси билан ҳамкорликда “Спорт – саломатлик гарови” мавзусида вилоят очиқ чемпионати бўлиб ўтди. Мустақилликнинг 30 йиллиги муносабати билан спортнинг киёкусинкай карате тури бўйича ташкил этилган мазкур мусобақада Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг ўсмирлар, қизлар ва катталардан иборат жамоалари иштирок этдилар.

-Карантин қоидаларига тўла риоя этилган ҳолда ўтказилган бугунги чемпионат том маънода мустақиллик ёшларининг ўзига хос дўстона беллашуви бўлди, - дейди партия вилоят Кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари, вилоят “Тасвирий ойна” ижодий уюшмаси раҳбари Элёрбек Ниязов. – Водийлик спортчилар нафақат мусобақа иштирокиси бўлдилар, шу билан бирга тажриба алмашдилар, ютуқ ва камчиликларини кўра олдилар. Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 муҳим ташаббуснинг 2-йўналишини ўзида акс эттирган чемпионат, айниқса, партиянинг ёшлар ҳаётидаги ўрнини янада мустаҳкамлади.

Уч вилоятнинг жами 117 нафар спортчисини жамлаган мусобақа якунида умумжамоа ҳисобида Андижон вилоят спортчилари фахрли 1- ўринни қўлга киритдилар.

Элёрбек Авулов,

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

 Ёшлар қаноти бўлим мудири

  • Кўрилди
    287
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+