O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгашида сайловолди штаби иш бошлади

28.07.2021, 17:17

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгашида сайловолди штаби иш бошлади

Маълумки, жорий йил октябрь ойида бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий жараён-Ўзбекистон Республикаси Президентлиги Сайлов кампаниясига 23 июлдан старт берилди.

Шу муносабат билан O’zLiDeP  Сиёсий Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтган ва унда  партиямизнинг  Ўзбекистон  Республикаси  Президенти  сайловида иштироки  ҳамда  O`zLiDePдан  Ўзбекистон  Республикаси  Президентлигига кўрсатиладиган номзод тўғрисидаги ва O’zLiDePнинг навбатдаги Съездини чақириш ва шу билан боғлиқ ҳудудий  партия  ташкилотларининг  конференцияларини  ўтказишга бағишланган масалалар  муҳокама қилинган эди.

Мазкур йиғилишда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида  O’zLiDeP Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилотида 31 нафар аъзодан иборат сайловолди штаби тузилиб, уларнинг ҳар бирига сайловолди кампаниясининг барча йўналишларида тарғибот-ташвиқот, ташкилий вазифалар юклатилди.

Партия туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан ҳам айни штаб тузилмалари ташкил этилди.

O’zLiDeP Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилоти биносида сайловолди штаби, навбатчилик йўлга қўйилди. Сайловолди штаби белгиланган талаблар асосида тўлиқ жиҳозланди.

Айни пайтда бу ерда Сайловолди штаби аъзолари, партия ташкилоти фаоллари иштирокида бўлиб ўтадиган сайловга оид сиёсий ўқувлар ташкил қилинмоқда.

Саида Умаралиева

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Сиёсий таълим маркази раҳбари

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    413
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+