Сурхондарёда сайловолди штаби вазифалари белгиланди

28.07.2021, 17:25

Сурхондарёда сайловолди штаби вазифалари белгиланди

Сайлов кампаниясига старт берилгач, Сурхондарё вилоятида ҳам партиянинг сайловолди штаби ташкил этилди. O'zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгашида ўтказилган тадбирда сайловолди штабининг асосий вазифаларига тўхтаб ўтилди.

Партиянинг вилоят сайловолди штаби 27 нафар таркибда тузилиб, унда раис ўринбосарлари масъул қилиб қўйилмоқда. Йўналишлар бўйича гуруҳ координаторлари этиб вилоят партия ташкилоти аппаратининг масъул ходимлари ҳамда халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари бириктирилди.

Унинг асосий вазифалари этиб вилоят штаб таркибидаги гуруҳлар фаолиятини ташкиллаштириш ва жойлардаги сайловолди штабларини тузишга амалий ёрдам кўрсатиш, ОАВ билан ишлашни мувофиқлаштириш, имзо варақаларини йиғиш, саралаш ва Марказий сайловолди штаби ишчи гуруҳига тақдим этиш ва бошқалар белгиланди.

Йиғилишда партиянинг вилоят Кенгаши раиси Алишер Рўзиев шулар ҳақида тушунтириш берар экан, календарь режада белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш, ижроси юзасидан доимий мониторинг ташкил этиш ҳамда ҳар бир белгиланган вазифанинг ижроси бўйича вилоят сайловолди штабига маълумот тақдим этиш зарурлигини ҳам таъкидлади.

Йиғилиш сўнгида кун тартибида кўриб чиқилган ушбу масалага доир қарор қабул қилинди.

O'zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    455
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+