“Аёллар дафтари” даги 15 нафар хотин-қизларнинг муаммолари назоратга олинди

29.07.2021, 17:39

“Аёллар дафтари” даги 15 нафар хотин-қизларнинг муаммолари назоратга олинди

O'zLiDeP Бухоро вилояти Кенгаши “Аёллар қаноти” ва партиянинг шаҳар Кенгаши  ҳамкорлигида “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурида белгилаб берилган вазифаларни амалга ошириш, ишбилармонлик салоҳиятини ривожлантириш, оилавий тадбиркорлик ва бошқа тадбиркорлик фаолияти турларини кенг оммалаштиришга қаратилган “Бунёдкор аёллар” лойиҳаси доирасида анчагина амалий ишлар олиб бориляпти. Хусусан, лойиҳанинг ишсиз аёллар бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлганларга тўғри йўналиш беришдаги ўрнини алоҳида эътироф этиш зарур.

Лойиҳа доирасида “Мустақилликнинг бунёдкор аёллари”  мавзусида учрашув ўтказилди. “Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси Бухоро вилоят ҳудудий бўлими биносида бўлиб ўтган учрашувда Бухоро шаҳридаги “Аёллар дафтари ” рўйхатида турган 15 нафар  хотин-қизлар билан суҳбат олиб борилди.

Суҳбат давомида сўзга чиққанлар хотин-қизларда тадбиркорлик ва ишбилармонлик кўникмаларини шакллантириш, уларни бизнес фаолиятини тўғри ташкил этишга ўргатиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, хусусан оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчилик, касаначилик фаолиятига кенг жалб этиш орқали оилавий бизнесни, шунингдек, томорқа хўжалигини ривожлантириш хусусида фикр билдиришди.

Тадбир якунида давра суҳбати иштирокчиларига партия дастури ҳамда сайловолди платформасининг мақсад ва вазифалари ҳамда октябрь ойида бўлиб ўтадиган сайловлар хусусида маълумот берилди.

O'zLiDeP Бухоро вилояти Кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    360
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+