Депутат маҳалладаги ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлади

29.07.2021, 17:40

Депутат маҳалладаги ишсиз ёшларнинг  бандлигини таъминлади

Бугунги кунда ёшлар бандлигини таъминлаш энг устувор масалалардан биридир. O’zLiDeP Бухоро шаҳар Кенгаши депутати, “IDEAL LIFT SERVIS” корхонаси раҳбари Комилжон Қудратов ҳам айнан мана шу масалада ёшларга кўмаклашиш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш мақсадида   доимий равишда амалий ишларни олиб бормоқда.

Куни кеча  иш сўраб, мурожаат қилган "Гулчорбоғ"  округидаги "Навбаҳор" МФЙ ҳудудида яшовчи 3 нафар ишсиз қолган ёшларни ҳам ўзи раҳбарлик қилиб келаётган “IDEAL LIFT SERVIS” корхонасига  ишга жойлаштирди.

–  Кўп йиллар давомида отам билан  Россияда ишлаб келганман, - дейди Ибрагимбек Халиев. - Отамнинг вафотларидан сўнг ҳозирда оиланинг ёлғиз боқувчиси бўлганим сабаб, иш сўраб депутатимизга мурожаат қилдим. Бугун  уларнинг кўмакларида ўзимнинг доимий ишимга эга бўлдим.

Халқ вакилининг ўз сайлов округида бу каби хайрли ишлари давом этмоқда.

O’zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    291
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+