Хайр - саховат акцияси Пахтакорда 1150 та хонадонни қамраб олди

29.07.2021, 17:41

Хайр - саховат акцияси Пахтакорда 1150 та хонадонни  қамраб олди

Бугунги кунда халқ депутатлари Жиззах вилоят, туман(шаҳар) Кенгашларида 149 нафар O`zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари фаолият олиб бормоқда.

Аҳолини ташвишга солаётган, жойларда тадбиркорликни ривожлантиришга тўсиқлик қилаётган муаммоларни баҳамжиҳат бартараф этиш, қишлоқ ва маҳаллаларнинг ободончилигига ҳисса қўшиш билан бир қаторда юртдошларимизнинг турмуш ташвишларидан ҳам бохабар бўлиш, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга кўмак бериш маслакдош депутатларимизнинг доимий фаолият мезонига айланган.

O`zLiDeP фаоли, Пахтакор тумани ҳокими Шукурулло Бабаев ташаббуси билан халқ депутатлари туман Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, сектор раҳбарлари, мутасадди ташкилотлар, фермерлар, ва тадбиркорлар бир гуруҳ кўнгиллилар иштирокида кам таъминланган оилаларга ана шундай саховат ёрдамини ташкил қилдилар. Кенг кўламли бу хайр саховат акциясидан 1150 та хонадон аъзолари баҳраманд бўлди.

Холмат ТЎРАЕВ,

O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

 Сиёсий таълим ва депутатлик

гуруҳлари билан ишлаш гуруҳи мудири

  • Кўрилди
    298
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+