Кегейлида партиянинг сайловолди тайёргарлик ишлари ўрганилди

29.07.2021, 17:51

Кегейлида партиянинг сайловолди тайёргарлик  ишлари  ўрганилди

 Барчангизга маълумки, жорий йилнинг 24 октябр куни   мамлакатимизда сиёсий жараён Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ўтказилади.

Мазкур муҳим сиёсий тадбирга O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан ҳам катта ҳозирлик кўрилмоқда.

Бу борада партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши аппарат раҳбари Шарапат Отемисов Кегейли туманидаги  партиянинг сайловолди штаб ишларни ўрганиш мақсадида  туман кенгаши депутатлари ва фаоллари билан учрашди. 

Учрашувда  мазкур сиёсий жараёнга O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг кенгайтирилган йиғилишида партиянинг сайлов кампаниясида муваффақиятли иштирок этиши билан боғлиқ масалаларни  муҳокама этилгани, режалар, дастурлар ишлаб чиқилганлиги ва уларда белгиланган асосий вазифаларга эътиборни каратди.

- Мамлакатимиздаги йирик ва етакчи партия ҳисобланган O’zLiDeP  мазкур сайловда янгича ёндашув ва фаоллик билан иштирок этиши, ҳар бир белгиланган режа ўз вақтида ва сифатли бажарилиши  керак,  - деди O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши аппарат раҳбари Ш.Отемисов.  

Бу каби масъулиятли вазифани бажариш учун ҳар бир партия аъзоси, депутатлар, туман, шаҳар Кенгашлари, бошланғич  партия ташкилотлари,   барча имкониятларини ишга солиши, шижоат билан ишлаши кераклиги  таъкидлаб ўтилди.

Мулоқот давомида туман кенгаши депутатларининг ҳам олиб бораётган ишлари, депутатлик фаолияти, жорий йилги сайловда депутатларнинг ҳам фаоллигини янада ошириш бўйича ўз таклиф ва мулоҳозаларини  билдиришди. 

 O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    319
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+