Қарши шаҳрида “Бунёдкор аёл” лойиҳаси муваффақиятли амалга оширилмоқда

29.07.2021, 17:52

Қарши шаҳрида “Бунёдкор аёл” лойиҳаси муваффақиятли амалга оширилмоқда

Мамлакатимизда Ўзбекистон Президенти сайлови кампаниясига старт берилганидан сўнг бу жараёнда сиёсий фаоллик кўрсатиш учун O'zLiDeP фаоллари ҳам қизғин ҳозирлик кўришмоқда.

Партиянинг Қарши шаҳар Кенгаши томонидан сайловолди жараёнларида хотин-қизларнинг ижтимоий – сиёсий фаоллигини ошириш, уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш мақсадида “Нигина текс сервис” масъулияти чекланган жамиятида партия фаоллари ва корхона хотин-қизлари ўртасида учрашув ташкил этилди.

“Бунёдкор аёл” лойиҳаси доирасида ташкил этилган бу учрашувда “Нигина текс сервис” МЧЖ раҳбари Шаҳло Холназарова 2010 йилда ташкил этилган бу корхона цехларида буюртма асосида махсус кийим-бошлар тикилаётганлиги, 15 нафар маҳаллий хотин-қиз доимий иш билан таъминланганлиги ҳақида фикр юритди.

Бу корхонада партия билан мустаҳкам алоқа ўрнатилган бўлиб, бир қатор сиёсий фаол хотин-қизлар партия сафига қабул қилинган. Бугунги тадбирдан сўнг 2 нафар тикувчи партияга хайрихоҳлигини билдиришди.

O'zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    380
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+