Самарқандда партиянинг Сайловолди штаби иш бошлади

29.07.2021, 17:55

Самарқандда партиянинг Сайловолди штаби  иш бошлади

Барча ҳудудларда бўлган каби O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши Сайловолди штаби ишчи гуруҳи томонидан ҳам вилоят, туман ва шаҳар сайловолди штаблар фаолиятини самарали ташкил этишга жиддий эътибор қаратилмоқда.

Партиянинг Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитаси томонидан тасдиқланган чора-тадбирлар режасига қўшимча равишда аниқ муддатлар ва масъулларни белгилаган ҳолда асосий тадбирларнинг календарь жадвали ишлаб чиқилди. O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан 870 нафар волонтёрлар шакллантирилиб, сайловолди штабига 261 нафар партия фаоллари бириктирилди.. 

Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, бу йилги Президент сайлови илк бор Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси асосида ўтади. Президент сайловини Ўзбекистон фуқаролари умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан амалга оширишади. Ушбу лавозимга 35 ёшдан кичик бўлмаган, давлат тилини яхши биладиган, бевосита сайловгача камида 10 йил Ўзбекистон ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон фуқароси сайланиши мумкин. Ўзбекистон Президенти беш йил муддатга сайланади.

Ишчи йиғилишда қайд этилдики, бўлажак сайловларни миллий қонунчилик ва умумъэтироф этилган халқаро демократик тамойиллар асосида юқори даражада ташкил этишга O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги қайд этилди.

Насиба Мўминова

 O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

 

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    315
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+