O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши сайловолди вазифаларни белгилаб олди

30.07.2021, 16:11

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши сайловолди вазифаларни белгилаб олди

Марказий сайлов комиссияси томонидан 2021 йил 23 июлдан эътиборан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампанияси бошлангани расман эълон қилинди.

Айни жараёнга тайёргарлик ишлари юзасидан O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгашининг навбатдаги кенгайтирилган кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди. Унда партиянинг  Ўзбекистон  Республикаси  Президенти  сайловида иштироки  ҳамда партиядан кўрсатиладиган номзод тўғрисидаги ва ҳудудий партия ташкилотларида сайловолди штабларни ташкил қилиш масалалар кун тартибида муҳокама қилинди. Партия тузилмалари масъул ходимлари, депутатлар ва сиёсий кучнинг бошқа фаоллари иштирокидаги мазкур йиғилишни кириш сўзи билан очган партия вилоят Кенгаши раиси Хуршидахон Халилова Президент сайловлари янги танланган миллий сайлов қонунчилиги асосида умумэътироф этилган халқаро стандартларга, шунингдек, демократик тамойилларга асосан - очиқ ва ошкора ўтказилишини алоҳида қайд этди.

-Айни кунда партия вилоят Кенгашида 17 нафар аъзодан иборат сайловолди штаби тузилган, - дейди партия вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Ҳожимуҳаммад Хасанхонов. - Уларнинг ҳар бирига сайловолди кампаниясининг барча йўналишларида тарғибот-ташвиқот, ташкилий вазифалар юклатилди. Партия туман, шаҳар Кенгашлари томонидан ҳам айни штаб тузилмалари ташкил этилди. O’zLiDeP бу йилги сайловга мутлақо янги имиж, янгича ёндашувлар билан қатнашаётганини таъкидлаш керак.

Шунингдек, йиғилиш давомида O’zLiDeP вилоят Кенгаши сайловолди штабининг асосий вазифалари белгилаб олинди. Хусусан, партия cайловолди кампаниясининг мафкуравий, ахборот-таҳлилий ва PR таъминоти ҳамда ОАВ билан ишлашни мувофиқлаштириш, номзоднинг кўргазмали тарғибот воситаларини ишлаб чиқиш, O’zLiDePнинг сайловолди кампанияси фаолиятини ташкиллаштириш ва мувофиқлаштириш, сайлов комиссиялари билан ишлаш каби долзарб вазифалар атрофлича муғокама қилинди.

Якунда сайлов кампанияси мобайнида амалга ошириладиган ишлар режаси ҳамда “Йўл харитаси” тасдиқланди.  

 O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    307
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+