“Депутат ва ёшлар” учрашувида дўстлик тумани ёшларининг муаммолари ўрганилди

30.07.2021, 16:13

 “Депутат ва ёшлар” учрашувида дўстлик тумани ёшларининг муаммолари ўрганилди

Дўстлик туманида карантин қоидаларига амал қилган ҳолда “Депутат ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.

Анъанавий тус олган бундай учрашувларда халқ депутатлари туман Кенгашидаги 8 нафар O`zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, мутасаддилар, ҳамкор ташкилот вакиллари ёшлар билан яқиндан мулоқотда бўлиб, уларни қийнаётган муаммолар билан бир қаторда, йигит-қизларнинг ташаббус ва таклифларини ҳам қунт билан ўрганмоқдалар.

Айни пайтда туманда 9966 нафар ёшлар бўлиб, уларнинг 402 нафари  “Ёшлар дафтари”га кирилтилган. Ҳозирги кунда улардан 389 таси “Ёшлар дафтари”дан чиқарилган.

Бўлиб ўтган тадбир давомида  ёшлар томонидан кредит олиш, ишга ўтиш  масалалари бўйича 6 тага яқин мурожаатлар ўрганилди. Уларнинг баъзилари шу ернинг ўзида қаноатлантирилди.

Мисол учун, Дилфуза Холиқованинг иш билан таъминлаш тўғрисидаги мурожаати депутат Жамшид Бобоқулов назоратига олинди. Дилфузанинг бадиий гимнастика билан шуғалланиб келганини ҳисобга олиб, тумандаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабига ишга жойлаштирилди. Депутат кўмагидан мамнун бўлган Дилфуза, ушбу мактабдан ҳам келгусида чемпионлар етиштиришга ваъда берди.

Учрашув давомидаги бошқа мурожаатлар ҳам депутатлар назоратига олиниб, ёшлар томонидан билдирилган таклиф ва ташаббуслар  ўрганиб чиқиладиган бўлди.

Холбек АСАТОВ,

O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

 Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    368
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+