Томорқачи мурожaaти партия эътиборидa

30.07.2021, 16:15

Томорқачи мурожaaти партия эътиборидa

O'zLiDeP Наманган вилоят Кенгашига Поп тумани, “Санг” қишлоғида яшовчи Буханифа Холматовадан  мурожаат келиб тушди. Унда айтилишича, туман Бандликка кўмаклашиш маркази масъул ходимлари фуқаро Буханифа Холматова яшаш манзилига бориб, субсидия орқали 1 сотих ер майдонига иссиқхона қуриб берилиши ва ундан фойдаланиши мумкинлиги айтилган.

Бундай имкониятни самимий қабул қилган фуқаро келини ва жияни номига  Микрокредитбанк ва Халқ банки туман бўлимидан 5 млн сўм миқдорида  субсидия ҳам ажратилган. Бу маблағ эвазига иссиқхона ҳам қурилган. Лекин афсуски, иссиқхона қўл учида, ўта масъулиятсизлик билан бажарилган, арматураларни ҳам сифатсиз бетон қоришмаси билан ўрнатилган. Натижада орадан ҳеч қанча вақт ўтмай иссиқхона шамолда ағанаб тушган, устига ёпилган салафанлари ҳам йиртилиб, яроқсиз холатга келган. Энг ачинарлиси, хонадон эгаси хали бу иссиқхонадан ҳеч қанча  фойдаланмаган. Банк ходимлари эса субсидияни қайтариб олиш пайида.  Б.Холматова ойига 300 минг сўмдан кредитни қайтараман, деб  қарзга кириб қолган. Шунинг учун у етказилган зарарни қоплаш ёки келини номига расмийлаштирилган субсидияни рад қилинишини сўраб мурожаат қилган.

Юқоридаги ҳолат бўйича партия вакиллари ва депутатлар жойига бориб ўрганишди. Аризачига ваколат доирасида ҳуқуқий маслахат берилди, бевосита шу масалага алоқадор бўлган идораларга мурожаатда кўтарилган муаммони ижобий ечиш юзасидан тавсиялар юборилди. Ушбу масала партия вилоят кенгаши назоратида колади.

Музаффар Тўхтасинов,

O'zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

Бизнес тузилмалар ва аҳоли мурожаатлари билан

ишлаш бўлими мудири.

Теглар
Томорқа
  • Кўрилди
    390
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+