Пастдарғом туман электр таъминоти корхонаси раҳбари депутатларга ҳисобот берди

30.07.2021, 16:32

Пастдарғом туман электр таъминоти корхонаси раҳбари депутатларга ҳисобот берди

Халқ депутатлари Пастдарғом туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари туман электр таъминоти корхонаси раҳбарининг ҳисоботини тинглади.

Унда ташкилот раҳбари томонидан 2018-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини модернизация қилиш ва янгилаш дастурига мувофиқ 2021 йилда янги электр тармоқларини, трансформатор пунктларини қуриш ва реконструкция қилиш ижроси бўйича  йиғилганларга ахборот берилди.

Ҳисоботда айтилишича, Президентимизнинг қарор ва фармонлари, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари шунингдек, Ҳудудий электр тармоқларида ишлаб чиқилган манзилли дастурлар асосида ишлар олиб борилмоқда. Дастурга кўра, туманда 29 дона тарансформатор ўрнатиш ва 98 км ҳаво тармоғи тортилиши режалаштирилган бўлиб, жорий йилнинг ўтган даврида 9 дона тарансформатор пункти,  213 дона темирбетон опоралар ўрнатилган ва  9,5 км ҳаво тармоғи тортилган.

“Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастури доирасида  17,8 км тармоқ ва 10 дона трансформатор реконструкция қилиниши белгиланган бўлиб, ҳозиргача 10 дона трансформаторлар, 16, 4 км тармоқлар реконструкция қилинган, 321 дона темирбетон устунлари ўрнатилган.

Йиғилишда депутатлар туман электр таъминоти корхонаси раҳбарининг ҳисоботини қониқарли деб топди. Очиқ мулоқот шаклида ўтказилган учрашувда  бугунги кунда электр таъминоти бўйича ҳудудларда учраётган муаммолар бўйича ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдиришди.

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    351
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+