O’zLiDeP фаоллари “Best Travel” туристик агентлиги фаолияти билан танишди

30.07.2021, 16:33

O’zLiDeP фаоллари “Best Travel” туристик агентлиги фаолияти билан танишди

O’zLiDeP Самарқанд вилоят ва шаҳар Кенгаши ходимлари “Best Travel” туристик агентлиги фаолияти билан яқиндан танишди.

Тадбирда партия фаолларига агентлик томонидан Халқаро ва маҳаллий туристлар учун кўрсатилаётган хизматлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Ўзаро мулоқотларда ҳудудларнинг туризм ва транспорт салоҳияти, аҳолига сифатли туризм хизматлари кўрсатиш фаолиятининг бугунги ҳолати, соҳадаги муаммолар ва таклифлар хусусида ҳам фикр – мулоҳазалар билдирилди.

“Best Travel” туристик агентлиги 2018 йилдан ўз фаолиятини бошлаб, ҳорижий меҳмонлар ва юртимиздаги ҳар бир мижозга малакали ходимлар томонидан замонавий талаблар асосида олий даражада хизмат кўрсатиб келмоқда. Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Украина давлатларининг туристик агентликлари билан яқин ҳамкорлик йўлга қўйилган. Шунингдек, дунёнинг барча давлатларига саёхат ташкил этиш, сайёҳлар учун виза хизматлари ва авиабилетлар сотиш билан ҳам шуғулланади, – дейди агентлик раҳбари Жўрабек Суюнов.

Агентлик ички ва ташқи туризм билан шуғулланиб, юртимизга ташриф буюрган ҳорижлик меҳмонлар ва вилоятлардан келган хамюртларимизга юртимиз тарихи, урф одатлари ва тарихий обидаларини кўрсатиб, улар хақидаги барча малумотларни аниқ манбаларга таянган холда беради.  

O’zLiDeP вилоят ва Самарқанд шаҳар Кенгаши ходимлари “Best Travel” туристик агентлиги қошида ташкил этилган “Careta” транспорт компанияси фаолияти билан ҳам танишди. Ушбу транспорт компания 2020 йилдан ўз фаолиятини йўлга қўйган бўлиб, юртимиз бўйлаб барча турдаги транспорт хизматларини кўрсатади. Шунингдек “Careta” транспорт компанияси корхона, саноат-қурилиш, завод, фабрика, кўп тармоқли йирик савдо дўконлари, банк, давлат муассасалари, элчихоналар ва бошқа турдаги корхоналар билан ҳамкорликда иш олиб боради.

O’zLiDeP фаоллари партиянинг сайлов олди дастурида туризм ва аҳолига сфатли транспорт хизмати кўрсатиш масалалари алоҳида ўрин эгаллаганини қайд этиб, мулоқот сўнгида бу борадаги тизимли ишларни янада ривожлантириш, соҳада муаммоларни ўрганиш ҳамда қонунчиликни янада мустаҳкамлаш борасида амалий таклифлар беришда янада фаол бўлиш лозимлиги эътироф этилди.   

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    340
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+