Депутат даштлик ерларга сув етиб боришига ўз ҳиссасини қўшмоқда

30.07.2021, 16:37

Депутат даштлик ерларга сув етиб боришига ўз ҳиссасини қўшмоқда

Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашидаги ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи аъзоси Холматжон Комилов Олтиариқ туманидаги 37-О.Мадалиев сайлов округидаги бир гуруҳ сайловчилари билан учрашиб, бир қатор муаммоларнинг ижобий ҳал этилишига кўмаклашди.

Хусусан, туманннинг Бўрбонлиқ қишлоғи аҳолиси ва фермер хўжаликлари ўз экин ерларини суғоришда қийналар эди. Даштлик ерларга сувнинг етиб бориши муаммо эди. Бугунги кунда бевосита вилоят ҳокимининг қўллаб-қувватлаши ва депутат Х.Комиловнинг ташаббуси билан Бўрбонлиқда қайтарма насос станцияси қурилмоқда. Шунингдек, 4,6 км. узунликда сув тармоғи тортилмоқда. Бу билан қишлоқдаги экин майдонларини суғориш бўйича барча муаммолар тўлиқ бартараф этилади.

Холматжон Комилов ҳудуддаги фермер хўжаликлари раҳбарлари билан суҳбатлашиб, бугунги кунда олиб борилаётган ишлар билан танишди. Қайтарма насос станцияси тез кунларда ишга тушиши режалаштирилмоқда.

Шунингдек, Холматжон Комилов ва ЎзЛиДеП Фарғона вилояти Кенгаши аппарат раҳбари Ҳалимжон Раҳмоновлар Олтиариқ тумани Қўрғонча маҳалласида бўлиб сайловчилар билан учрашди.

Хусусан, шу ҳудудда жойлашган “Олтиариқ олтин қўлқоп” спорт мактабида ўтказилган суҳбатда Юртбошимиз томонидан чекка ҳудудларда спортни оммалаштириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар хусусида сўз борди.

Спорт мактаби раҳбари, тадбиркор Иброҳимжон Пўлатов билан бўлиб ўткан суҳбатда тадбиркор спорт мактабини кенгайтириш борасидаги янги лойиҳалари билан ўртоқлашиб, имтиёзли кредит олишида амалий ёрдам сўради. Шунингдек, ҳудуд фуқаролари тоза ичимлик суви билан боғлиқ муаммони ҳам кўтардилар. Кўтарилган муаммолар депутат томонидан назоратга олиниб, ижобий ҳал этилишига келишиб олинди.

Вилоят Кенгаши депутати Х.Комилов Олтиариқ туманидаги бир гуруҳ Жамоатчилик кенгаши аъзолари билан учрашди.

Жамоатчилик кенгаши аъзолари туманда қишлоқ хўжалиги соҳасини янада ривожлантириш, пахта-ғалладан мўл ҳосил етиштириш бўйича фермерларга ўз маслахат ва тавсияларини бериб келмоқдалар.

Тумандаги “Тўхтасин Пармонов” фермер хўжалигида бўлиб ўтган суҳбатда депутат фахрийларга фидойилик билан юрт тараққиёти йўлида меҳнат қилаётганликлари учун ўз миннатдорчилигини билдирди.

Шунингдек, пахта майдонларида бугунги кунда амалга ошириладиган агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажаришга суяги меҳнатда қотган бу инсонлар бош бўлиши ҳам таъкидланди.

Ш.Тўхтаматов,

O'zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    332
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+