Шаҳрисабзда партия фаоллари учун сиёсий ўқувлар ташкил қилинди

30.07.2021, 16:40

Шаҳрисабзда партия фаоллари учун сиёсий ўқувлар  ташкил қилинди

Шаҳрисабз шаҳрида O'zLiDeP маҳаллий кенгаш депутатлари, партия фаоллари, кузатувчи ва ваколатли вакиллар учун сиёсий ўқув машғулотлари ташкил қилинди.

 Сиёсий ўқувда мамлакат тараққиётини янги босқичга кўтариш йўлида ўз олдига буюк мақсадни қўйган Янги Ўзбекистонда Президент сайлови бу йил янги миллий сайлов қонунчилиги, умумэътироф этилган халқаро стандартларга амал қилинган ҳолда, демократик тамойиллар асосида ва бутунлай янгича муҳитда ўтиши алоҳида таъкидланди.

 Зеро, Ўзбекистонда кейинги йилларда фуқаролик жамияти, унинг институтлари фаол ривожланяпти. Аҳолининг ижтимоий фаоллиги ўсиб бормоқда. Одамларнинг жамиятда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларга дахлдорлик ҳисси кучайиб, фуқаролик позицияси шаклланмоқда.

 Сиёсий ўқув машғулотлари сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб олдилар.

 O'zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    484
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+