Миллатлараро тинчлик-тотувлик энг катта бойлик

30.07.2021, 16:53

Миллатлараро тинчлик-тотувлик энг катта бойлик

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-Демократик партияси Бухоро вилояти кенгаши мафкуравий тарғибот ва ташвиқот ишлари бўлими ташаббуси билан 30 июль – Халқаро дўстлик куни муносабати билан “Янги Ўзбекистонда – янги ташаббуслар” шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Либерал-Демократик партияси депутатлари, фаоллари, вилоятдаги мавжуд миллий маданий марказлар вакиллари ва ёшлар иштирок этган тадбирда мамлакатимизда 130 дан зиёд миллат ва элат вакиллари истиқомат қилаётгани таъкидланди. Мустақиллик йилларида фаолияти янги босқичга кўтарилган  Бухоро вилоятидаги миллий маданий марказлар ҳудудда турли миллат вакиллари ўртасидаги дўстликни янада мустахкамлашга, тинчлик ва осойишталикни таъминлашга, миллий қадриятлар ва анъаналарни ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшмоқда. Улар бугун замонавий янги бинода фаолият юритмоқда.

Байрамона тадбирда сўз олган Ўзбекистон Либерал-Демократик партияси Бухоро вилояти кенгаши раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари Дилбар Ахмедова, ёшлар масаласи бўйича ўринбосари Воҳид Ниёзов ва бошқалар тинчлик осойишталик ва халқлар дўстлиги барқарор бўлган мамлакатимизда 3-Ренессансга пойдевор  қурилаётганлигини эътироф этди.

– Бугун жуда қувончли кун, – дейди Озорбайжон миллий маданий маркази раиси, Ўзбекистон Либерал-Демократик партиясидан сайланган халқ депутатлари Когон шаҳар кенгаши депутати Камран Бабаев. – Байрам муносабати билан биз миллий маданий марказ раҳбарларига янги ва замонавий, барча шарт-шароитларга эга бўлган иншоот фойдаланишга топширилди. Биз турли миллат вакиллари мана шу мусаффо осмон остида “Ўзбекистон – умумий уйимиз” ғояси асосида бирлашаяпмиз.

Тадбирда миллий маданий марказлардаги ижодий жамоалар томонидан куй ва қўшиқлар ижро этилди

Зариф Комилов, ЎзА

  • Кўрилди
    237
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара Арзеновна 2021-08-02 09:34:51

Миллатлар аро тотувлик бу инсон учун энг олийжаноб инсонийлик хосият булиб, бирликда хамжихатликда яшашнинг асоси булиб саналади. Юртимиздаги куп миллат вакилларининг инохлигига куз тегмасин! Мустакиллигимиз обадий булсин


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+