Бухорода O`zLiDePнинг сайловолди штаблари иш бошлади

02.08.2021, 15:14

Бухорода O`zLiDePнинг сайловолди штаблари иш бошлади

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Бухоро вилояти кенгаши томонидан жорий йилнинг 24 октябрь куни ўтказиладиган муҳим сиёсий жараён Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.

Шу муносабат билан партиянинг вилоят кенгашида сайловолди штабларини тузиш, сайлов кампаниясида партиянинг муносиб иштирокини таъминлаш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ишларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда партия вилоят, туман, шаҳар кенгашлари раислари, аппарат раҳбарлари, депутатлар, фаоллар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Йиғилишда сўзга чиққан партия вилоят кенгаши раиси Фармон Аминов сайлов кампаниясида иштирок этиш юзасидан белгиланган режа ва дастурлар билан йиғилганларни таништирди. Бунинг жуда маъсулиятли вазифа эканлигини таъкидлаб ўтди.

– Мамлакатимиздаги йирик ва етакчи партия ҳисобланган O`zLiDeP мазкур сайловда янгича ёндашув ва фаоллик билан иштирок этиши, ҳар бир белгиланган режа ўз вақтида ва сифатли бажарилиши лозим, – деди Фармон Аминов. – Бу каби маъсулиятли вазифани бажариш учун ҳар бир партия аъзоси вилоят, туман, шаҳар кенгашлари, бошланғич ташкилотлар барча имкониятларини ишга солиши, шижоат билан ишлаши зарур. Жорий йилги Президент сайлови илк бор Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси асосида ўтади. Унда конституциявий қоидалар ва халқаро сайлов стандартларига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти даврийлик принципи асосида сайланиши таъминланади.

–Вилоятда ўтказилаётган сайловолди тадбирларида Сайлов кодексининг мазмун-моҳияти ва унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида тингловчиларга батафсил маълумотлар бериляпти, – дейди вилоят Кенгаши Сиёсий таълим маркази раҳбари Зиёда Аслонова. – Карантин тартиб қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда онлайн ва интерфаол усулда  ўтказилаётган бундай тадбирлар чоғида тингловчиларни қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб берилмоқда. Бухоро ва Когон шаҳарлари,  Вобкент, Бухоро, Шофиркон, Олот туманларида ўтказилаётган тадбирлар айниқса юқори савияда ташкил этиляпти.  

– Вилоятдаги 803 та корхона ва ташкилотларда партиянинг қуйи бўғини ҳисобланган бошланғич партия ташкилотлари фаолият олиб бормоқда, – дейди партиянинг вилоят кенгаши аппарати бошланғич партия ташкилотлари билан ишлаш гуруҳи раҳбари Наргиза Халилова. – Мазкур БПТлари билан  ҳудудий сайловолди штабларини ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш бўйича ишлар жадал суръатларда олиб борилмоқда. Бу борада ҳар бир БПТнинг “Йўл харитаси ” ишлаб чиқилган бўлиб, сайловолди тадбирларнинг ўтказилиши назоратга олинган.

Йиғилишда сўзга чиққанлар ҳам белгиланган вазифалар бўйича ўз таклиф-мулоҳазаларини билдирди.

Йиғилиш сўнгида O`zLiDeP вилоят, туман, шаҳар кенгашларининг сайловолди штаби аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида қарори қабул қилинди.

Зариф Комилов,

O`zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши

бўлим мудири

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    806
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+