Сайловда БПТ фаолларининг ўрни ва вазифаси

02.08.2021, 15:25

Сайловда БПТ фаолларининг ўрни ва вазифаси

Октябрь ойида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампанияси расман бошланиши муносабати билан жойлардаги Бошланғич партия ташкилотларида сиёсий ўқувлар, давра суҳбатлари ташкил этимлоқда.

Бўлиб ўтаётган ушбу тадбирларда  бу йилги сайлов жараёнининг ўзига хос жиҳатлари ва унда партия фаоллари иштирокига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Аббос Абдураҳмонов етакчилик қилаётган ва 8 нафар маслакдошларимизни ўз сафига бирлаштирган Ғаллаорол туманидаги Электр тармоқлари корхонасида ташкил этилган бошланғич партия ташкилотида  “Сайловда бошланғич партия ташкилоти фаолларининг ўрни ва вазифаси” мавзусидаги давра суҳбати ҳам айнан шу мавзуга бағишланди.

Тадбирда сайловга пухта тайёргарлик кўриш ва ушбу сиёсий жараёнга боғлиқ билим ва амалий кўникмаларини оширишга янгича ёндашиш зарурлиги ҳақида сўз юритилди. Барча партия фаоллари билиши зарур бўлган маълумот ва янгиликларга алоҳида эътибор қаратилди.

Халқ депутатлари туман(шаҳар) кенгашларига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссиялари тугатилиши ва уларнинг ваколатлари туман(шаҳар) сайлов комиссияларига ўтказилиши назарда тутилаётгани, мазкур ўзгариш натижасида 54 мингдан ортиқ аъзодан иборат 5739 та округ сайлов комиссиялари тугатилади ва оптимизация ҳисобига давлат бюджетининг 33,2 млрд сўм миқдоридаги маблағи иқтисод қилиниши ҳам миллий сайлов қонунчилигини умумэътироф этилган халқаро сайлов стандартларига янада мувофиқлаштириши, сайлов жараёнлари очиқ ва ошкора ўтиши таъминланишига хизмат қилиши таъкидланди.

Бўлиб ўтган давра суҳбати, қуйи бўғин аъзоларининг октябрь ойида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ҳақидаги билим ва кўникмаларини мустаҳкамлашга хизмат қилиши шубҳасиз.

Отабек ТЎХТАЕВ,

O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

БПТлар билан ишлаш гуруҳи раҳбари

Теглар
БПТ Сайлов 2021
  • Кўрилди
    361
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+