Сайёр қабул: Форишлик фуқароларнинг 6 та мурожаати жойида ҳал қилиниб, 14 таси депутатлар назоратига олинди
02.08.2021, 15:27

Халқ депутатлари Фориш туманида 9 нафар O`zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари фаолият олиб бормоқда. Форишлик маслакдош депутатларимиз бевосита жойларга чиқиб, маҳаллаларда хонадонма хонадон юриб, аҳоли билан мулоқот қилиш, аниқланган муаммо ва камчиликларга партиявий воситалар билан ечим топиш билан бирга туман ҳокимлиги ва мутасадди ташкилотлар вакиллари билан биргаликда ташкиллаштирилаётган сайёр қабулларда ҳам фаол иштирок этмоқдалар. Аҳоли томонидан қилинаётган мурожаатларда кўтарилган муаммоларнинг ҳал этилишини депутатлик назоратига олмоқдалар. Бундай сайёр қабулларда айниқса, туман ҳокими ва масъул ташкилот ва корхона раҳбарларининг иштироки кўпгина муаммоларнинг жойида ечим топишига сабаб бўлмоқда.
O`zLiDeP фаоли, туман ҳокими Икром Матиев ҳамда туман ҳокимининг ўринбосарлари, тегишли корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари иштирокидаги бўлиб ўтган навбатдаги сайёр қабулда ҳам фуқароларнинг кредит ажратиш, ишга жойлаштириш, даволанишга юбориш, коммунал хизмат ва бошқа масалаларга доир 20 та мурожаати тингланди. Уларнинг 6 таси жойида ҳал этилди. Қўшимча ўрганиш талаб этадиган 14 та мурожаатлар ижроси депутатлар назоратга олинди.
Бозоргул ТЎРАЕВА,
O`zLiDeP Фориш туман Кенгаши аппарат раҳбари,
Халқ депутатлари Жиззах вилоят
Кенгаши депутати.
Ўхшаш янгиликлар
-
Депутат сайёр қабулида 16 нафар фуқаронинг мурожаати ҳал қилинди
05.05.2023, 12:53
-
Депутат 22 нафар сайловчини қийнаётган муаммоcини жойида ҳал қилди
01.03.2023, 17:26
-
Депутат сайёр қабулида аҳолининг мурожаатлари ҳал этилди
24.02.2023, 11:54
-
Тадбиркорлигини бошлаш истагида бўлган фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилди
20.02.2023, 17:08
-
Депутат маҳаллада сайёр қабул ташкил қилди
10.02.2023, 16:06
Фикрингизни қолдиринг