Чустлик партия фаоллар учун сиёсий ўқув ташкил қилинди

02.08.2021, 15:31

Чустлик партия фаоллар учун сиёсий ўқув ташкил қилинди

O‘zLiDeP  Наманган вилоят Кенгаши ҳамда Чуст туман Кенгаши томонидан туман маданият марказида “Сайлов тизими ва принциплари, сайлов қонунчилиги, сайлов кодексига киритилган ўзгартириш ҳамда қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти” мавзусида ўқув семинар ташкил этилди.

Йиғилишда O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши вакиллари, партия фаоллари, депутатлар, малакали ўқитувчилар ва волонтёрлар иштирок этди.

Йиғилишда Наманган Давлат Университети катта ўқитувчиси Мақсад Исабоев сайлов жараёни хақида тушунчалар бериб ўтди. Шунингдек, бугунги кундаги сайлов жараёнлари, сайловолди штаблари, партия аъзолари ва фаолларининг сиёсий билимларини мустаҳкамлаш мақсадида олиб борилаётган ўқув жараёнлари ҳақида батафсил маълумот берди.

O‘zLiDeP Чуст туман Кенгаши депутати Р.Хакимов сўзга чиқиб тумандаги сайловолди жараёнлари ҳақида тўхталди. Йиғилиш мобайнида бу йил бўлиб ўтадиган Президентлик сайловига пухта таёргарлик кўриш ва кўтаринки руҳда олиб бориш чоралари кўриб чиқилди. Шунингдек, сайлов кодексига киритилган ўзгартириш ҳамда қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида тадбир иштирокчиларига ўзгаришлардаги фарқлари тўғрисида гапириб ўтилди. Сиёсий ўқув жараёнлари вилоят бўйлаб карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ташкил этиб келинмоқда.

Элдорбек Жўраев

O‘zLiDeP  Наманган вилоят Кенгаши

Сиёсий таълим маркази раҳбари.

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    364
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+