Депутат ишсиз хотин-қизларга 10 дона тикув машинаси олиб берди

02.08.2021, 15:32

Депутат ишсиз хотин-қизларга 10 дона тикув машинаси  олиб берди

O'zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши томонидан “Бир депутат – юз аёлга кўмакчи” лойиҳаси доирасида бир қатор ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, куни-кеча ушбу лойиҳа доирасида O'zLiDeP чевархонаси иш бошлашга шай ҳолатга келтирилди.  8-Қувасой сайлов округидан сайланган Фарғона вилоят Кенгаши депутати Асқар Кадиров ташаббуси билан Қалача МФЙ БПТ қошида ҳудуддаги “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турган хотин-қизларни иш билан банд этиш, тадбиркорликка жалб қилиш мақсадида “O'zLiDeP тикув цехи” ташкил этилди.

Депутат томонидан қишлоқ аҳолисига  тикув цехида фаолият олиб боришлари учун 10 дона замонавий тикув машинаси топширилди.  Аёлларнинг қувончи чексиз. 

“Бир депутат – юз аёлга кўмакчи” лойиҳаси бугунги кунда кўплаб эҳтиёжманд опа-сингилларимиз учун жуда асқотмоқда. O'zLiDePдан сайланган Қувасой шаҳар Кенгаши депутати Азизбек Қосимов мазкур лойиҳа доирасида А.Навоий МФЙ ҳудудидаги бир гуруҳ эҳтиёжманд оилалар холидан хабар олиб, уларга депутат томонидан 10 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.

Бу каби хайрли тадбирлар давом этмоқда.

Ш.Тўхтаматов,

O'zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши

матбуот котиби.

  • Кўрилди
    643
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+