Бозорларда нарх-наво барқарорлигини сақлаш учун қандай чоралар кўриш керак?

02.08.2021, 15:34

Бозорларда нарх-наво барқарорлигини сақлаш учун қандай чоралар кўриш керак?

Маълумки, сўнгги уч йилда мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини ва экспорт салоҳиятини оширишга бўлган ёндашув мутлақо ўзгаргани, бозорларни сифатли, хавфсиз ва арзон озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдиришга алоҳида эътибор қаратилгани ўз самарасини берди.

Лекин шунга қарамай, вилоят бозорларида айрим озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг қимматлашиши аҳолини саросимага солиб қўйди. Хусусан, охирги вақтларда гўшт, тухум, ўсимлик ёғи ва шакар маҳсулотларининг нархи кескин ошди. 

Хўш, бундай вазиятда ички бозорни озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш, нарх-наво барқарорлигини сақлаш учун қандай чоралар кўриш керак? Юртимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳолига узлуксиз ва етарли ҳажмда озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш учун нималар қилиш зарур?

Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан унумли, самарали фойдаланишни таъминлашга қаратилган қонунчиликни янада мустаҳкамлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари улушининг юқори бўлишига эришиш зарур.

Бугунги кунда мамлакатимизда бозорлар фаолиятини амалга оширишнинг қонуний тартиб-тамойиллари ишлаб чиқилган. Унга кўра, бозорлар нарх-навонинг мутаносиблиги, сифатли маҳсулотлар сотилиши, санитария-гигиена қоидалари ва шу каби бир қанча талабларга жавоб бериши керак. Бу тартибларнинг ижросини назорат қилиш эса бозор маъмуриятидан тортиб, маҳаллий ҳокимлик, солиқ ва маҳаллий кенгаш депутатлари ва бошқа бир қатор ташкилот ва органларнинг вазифасига киради.

Шу мақсадда партия шаҳар кенгаши ва депутатлар кўмагида карантин жараёнида шаҳардаги бозорларда ва савдо дўконларида сотилаётган, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархининг асоссиз ошиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида тегишли чора-тадбирлар олиб борилиб, тадбиркорлар билан мулоқотлар ўтказилмоқда.   Мулоқотлар жараёнида тадбиркорларнинг муаммолари ҳам ўрганилиб, тегишли тартибда амалий ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилди.

Ғафуржон Эгамов,

Халқ депутатлари Урганч шаҳар кенгашидаги

O'zLiDeP депутатлик гуруҳининг ижрочи котиби

  • Кўрилди
    429
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+