Депутат коронавирус билан хасталанган сайловчисининг кредит тўлови билан боғлиқ муаммосини ҳал қилди

02.08.2021, 15:59

Депутат коронавирус билан хасталанган сайловчисининг кредит тўлови билан боғлиқ муаммосини ҳал қилди

Андижон туманидаги 59-сайлов округидан халқ депутатлари вилоят кенгаши депутатлигига сайланган Хуршидахон Халилованинг “Депутат маҳаллада” лойиҳаси доирасидаги навбатдаги учрашувлари туманнинг “Баҳор” маҳалласи аҳли хонадонларида ташкил этилди.

Дастлаб депутат маҳалла ҳудудига яқин кўп қаватли уй-жойлардан фойдаланиш ва сақлаш бўйича ҳудудда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди. Шундан сўнг маҳалладаги хонадонларда бўлиб, сайловчилари муаммоларини бартараф этишда кўмаклашди.

Улардан бири Хонзода Эргашева. Маҳалланинг “Истиқбол-97” кўчаси 92-уйда истиқомат қилувчи фуқаро бир муддат аввал томорқачиликни йўлга қўйиш учун 30 миллион сўм кредит маблағи олишга эришганди. Бироқ коронавирус касаллигига чалингач, кредит эвазига бошланадиган фаолият ҳам тақа-тақ тўхтади. Ҳомиладорлиги сабабли хасталик оғир кечди. Турмуш ўртоғи ҳам анча йиллардан буён жигар церрози касаллигидан азият чекади. Томорқа ишлари чарчатиб қўйгани боис оила бекаси ўзи фаолиятни йўлга қўймоқчи эди. Рўзғорни шу йўл билан бутламоқ ниятида эди. Аммо... “Ковид” деган хасталик барини пучга чиқарди. Лекин олинган кредит маблағининг ҳар ойлик тўлови бўйича банк ходимлари уйгача келишди. Фуқаронинг эса хали имконияти йўқ. Бироз вақт ўтса, томорқачиликни ҳам йўлга қўяди, кредит тўловини ҳам тўлайди.

Депутат сайловчисининг ҳолатини тушунди. Унга айни дамда кўмак керак. Марказий банк мутасаддисига кредит тўлови муддатини узайтириш юзасидан илтимоснома юборди.

O'zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    78
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+