Сайловолди тадбирларда ёшларнинг сиёсий саводхонлиги ошириляпти

02.08.2021, 16:01

Сайловолди тадбирларда ёшларнинг сиёсий саводхонлиги ошириляпти

O’zLiDeP Булоқбоши туман Кенгаши ташаббуси билан  тумандаги қатор мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ёшларнинг маънавий-сиёсий билимини оширишга қаратилган тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

“Янги Ўзбекистон ёшлари - O’zLiDeP билан биргаликда кучмиз!” шиори остида карантин қоидаларига қатъий амал қилинган ҳолатда ташкил этилган мазкур тадбирда таълимнинг барча босқичларида ёшларнинг сифатли таълим олишини таъминлаш, ҳудудларда инклюзив таълим ривожланиши учун шарт-шароит яратиш, ёшларнинг маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари ва китоб ўқишга бўлган қизиқишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масалаларида атрофлича сўз юритилди.

-Айни вақтда мамлакатимизда ёшлар манфаатларини ҳимоя қилиш, мамлакатимиз истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир, ташаббускор, шижоатли ёшларни тарбиялаш борасида алоҳида тизим яратилди, - дейди O’zLiDeP Булоқбоши туман Кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Муҳаммадортиғали Абдураҳмонов. – Партиямиз ҳам ушбу тизимда шаклланаётган йигит-қизларни сиёсий майдондаги ўрнини мустаҳкамлашга муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда. Хусусан, партия туман Кенгаши Ёшлар қаноти гуруҳи аъзолари билан биргаликда шу кунларда “Сиёсий майдонда чархланамиз!” тарғибот акцияларини ўтказяпмиз. Олдимизда турган муҳим сиёсий жараёнга тайёргарлик ишларида ёшларни фаолликка чақиряпмиз. Ёшларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган “Ёшлар ҳуқуқлари - O’zLiDeP нигоҳида” мавзусида жойларда ташкил қилаётган давра суҳбатларимизда кўплаб йигит-қизларимизнинг турли йўналишларидаги муаммоларига ечим топишда кўмаклашяпмиз.

  Тарғибот тадбири давомида Ёшлар қаноти гуруҳи аъзолари томонидан ташкил этилаётган “Сайловолди тадбирларида бир куч бўлайлик!” ҳамда “Сиёсий майдонда чархланамиз!” номли акциялари доирасида иштирокчиларга O’zLiDeP моҳиятлари акс этган буклетлар ва тарқатма материаллар улашилди.

Илҳомжон АҲМАДАЛИЕВ,

O’zLiDeP Булоқбоши туман Кенгаши

ижрочи котиби

  • Кўрилди
    355
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+