Жомбой бозорлардаги ҳолат юзасидан депутатларга ҳисобот берилди

02.08.2021, 17:15

Жомбой бозорлардаги ҳолат юзасидан депутатларга  ҳисобот берилди

Халқ депутатлари Жомбой туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг эшитуви ташкил этилди.

Даставвал туман электр тармоқлари раҳбарининг 2018-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини модернизация қилиш ва янгилаш дастурига мувофиқ 2021 йилда янги электр тармоқларини, трансформатор пунктларини қуриш ва реконструкция қилиш ижроси бўйича ахбороти тингланди.

Депутатлар  ушбу  масала бўйича қилиниши лозим бўлган ишлар ва  туманда учраётган муаммоларни бартараф этиш бўйича ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдиришди.

Шунингдек йиғилишда Жомбой туман бозорларида олиб борилаётган ишлар ижроси юзасидан тумандаги "Шайман" деҳқон бозори директори Комил Хожиевнинг ҳамда Жомбой тумани "Журият" деҳқон бозори директори Шухрат Расуловларнинг ҳисоботи эшитилди.

Йиғилишда ҳудуддаги бозорларда харидорлар учун шарт-шароитлар яратилмаганлиги, бозорларнинг санитария ҳолати халқ вакиллари томонидан  танқид қилиниб, ушбу масала бўйича халқ депутатлари Жомбой туман Кенгаши сессиясига таклиф сифатида киритиладиган бўлди.

Йиғилишда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    561
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+