“Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!”

03.08.2021, 10:23

“Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!”

Она ва Ватан сўзлари кўп ҳолларда қўшиб қўлланилади. Биргина шу мисолнинг ўзиёқ халқимизнинг Оналарга, аёлларга бўлган улуғ эҳтиромининг ёрқин далилидир. Мустақиллик йилларида тарихий анъаналарни шакллантириш ҳамда бугунги замон талабларидан келиб чиққан ҳолда хотин-қизларни қадрлаш, уларнинг жамиятдаги мавқеини мустаҳкамлаш, тадбиркорликка жалб қилиш, лўнда айтганда Аёлларга ўтаётган кунларидан рози бўлиб, эртанги кунга умид билан қарашлари учун муносиб шароит яратиб бериш борасида асрларга таътигулик ишлар амалга оширилди.

Янги Ўзбекистон аёллари сўнгги беш йил давомида барча жабҳаларда хотин-қизлар учун яратилган имконият ва шароитлардан унумли фойдаланиб, санъат, спорт, адабиёт, тадбиркорлик ва бошқа соҳаларда улкан муваффақиятларни қўлга киритмоқдлар.

O`zLiDeP Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилоти “Аёллар қаноти” ташаббуси билан Зарбдор туманидаги касб-ҳунар коллежида ташкиллаштирилган “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” мавзусидаги тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг  “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш, ҳамда тумандаги ижтимоий-иқтисодий жараёнларда хотин-қизларнинг ролини янада ошириш масалаларига қаратилди.

Карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ташкиллаштирилган тадбирда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, электорат вакиллари ҳамда мактаб битирувчилари иштирок этишди.

Тадбир давомида сўзга чиққанлар мустақилликнинг улуғ неъмат эканлигини, истиқлолимизни, тинчлик фаровонлигимизни таъминлашда аёлларимизнинг алоҳида ўрни борлигини таъкидлаб ўтишди. Шунингдек, туманда жиноятчиликнинг, эрта ажримларнинг олдини олиш, хотин-қизларни, айниқса мактаб битирувчиларини бандлигини таъминлаш борасида хотин-қизларнинг ролини янада ошириш борасида ўзаро фикр мулоҳазалар алмашилди. Тумандаги тажрибали тадбиркор, фермер аёлларга битирувчи қизларни бириктириш, ишсиз аёлларни касб-ҳунарга ўқитиш ташаббуслари қўллаб-қувватланди.    

Шоира Ғозибекова,

O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

“Аёллар қаноти” гуруҳи раҳбари

  • Кўрилди
    648
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+