Жомбойда ўтказилган сайёр қабулдан сўнг 14 та депутатлик сўрови юборилди
03.08.2021, 10:24

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Хайдар Ураков томонидан Жомбой тумани 16-Холвойи сайлов округи таркибидаги “Тўққизбой” ва “Саричашма” маҳалла фуқаролар йиғинларида халқ қалбига қулоқ солиш, одамларнинг дарду ташвишини тинглаш, муаммоларини ҳал этиш мақсадида тегишли бўлим, ташкилот раҳбарлари иштирокида сайёр қабул ташкил этилди.
Сайёр қабулларда жараёнида “Тўққизбой” ва “Саричашма” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқароларнинг мурожаатлари эшитилди.
Учрашув давомида халқ вакили аҳолининг мурожаатларини тинглади, ЎзЛиДеП вилоят Кенгаши аъзоси Ҳ.Ўроқов маҳалладаги “Темир”, “Ёшлар” ҳамда “Аёллар” дафтарига киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг муаммоларини ўрганди.
Сайёр қабулда аҳолидан келиб тушган мурожаатларни жойида ҳал этиш борасида аниқ ва тезкор чоралар кўрилди. Фуқароларнинг мурожаатлари асосан, электр энергияси билан боғлиқ муаммолар, Трансформатор ва симёғочлар масаласи, ишсизлик, йўлларни таъмирталаблиги ва соғлиғини тиклашда амалий ёрдам бериш каби масалалардан иборат. Депутат Х.Ураковга ишсизлик масаласида мурожаат қилган 12 нафар фуқароларнинг муаммолари жойида ҳал этилиб, "Навобод Наслли парранда" кўп тармоқли фермер хўжалигига ишга жойлашиш бўйича йўлланмалар берилди.
Йиғилиш сўнгида фуқароларнинг мурожаатлари таҳлил қилиниб, амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди ҳамда тегишли мутасадди ташкилотларга 14 та сўров юборилди.
O`zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши
матбуот хизмати.
Ўхшаш янгиликлар
-
Депутат сайёр қабулида 16 нафар фуқаронинг мурожаати ҳал қилинди
05.05.2023, 12:53
-
Депутат 22 нафар сайловчини қийнаётган муаммоcини жойида ҳал қилди
01.03.2023, 17:26
-
Депутат сайёр қабулида аҳолининг мурожаатлари ҳал этилди
24.02.2023, 11:54
-
Тадбиркорлигини бошлаш истагида бўлган фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилди
20.02.2023, 17:08
-
Депутат маҳаллада сайёр қабул ташкил қилди
10.02.2023, 16:06
Фикрингизни қолдиринг