“Аёллар дафтари”даги хотин-қизларга мастер-класс ташкил қилинди

03.08.2021, 10:27

“Аёллар дафтари”даги хотин-қизларга мастер-класс  ташкил қилинди

O'zLiDeP Фарғона шаҳар Кенгаши ташаббуси билан "Uz Fer Tekstil" МЧЖ бошланғич партия ташкилотида "Тадбиркор - ҳар бир ёшга мададкор" шиори остида тадбир ўтказилди.

Фарғона шаҳридаги Банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатувчи Мономарказ билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда Халк депутатлари Фарғона шаҳар Кенгаши депутати Ботиржон Баходиров, O'zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши бўлим мудири Шоҳиста Толипова,  Банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатувчи Мономарказ мутахассиси Шахноза Шодиева, шунингдек, тадбиркорликка қизиқувчи, "Аёллар дафтари"да турувчи хотин-қизлар иштирок этишиб, ёш тадбиркор  Дилафруз Умрзоқованинг иш фаолияти, ишлаб чиқараётган маҳсулотлари билан якиндан танишдилар.

Партия фаоли бўлган ёш тадбиркор томонидан ёшларга ишлаб чиқариш жараёнлари, тадбиркорликка эришиш пиллапоялари хусусида маълумотлар берилди. Тадбир жараёнида тайёрланаётган маҳсулотлар бўйича кўргазмали мастер-класс ташкил этилди.

Тадбир якунида ёш тадбиркор Дилафруз Умрзакова партиянинг ташаккурномаси билан тақдирланди.

O'zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    455
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+