Шароф Рашидов туманида аҳоли бандлигини таъминлаш депутатларнинг доимий назоратида

03.08.2021, 10:30

Шароф Рашидов туманида аҳоли бандлигини таъминлаш депутатларнинг доимий назоратида

Халқ депутатлари Шароф Рашидов туман Кенгашида 15 нафар O`zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари фаолият олиб боради. Туманни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш, аҳолини қийнаётган муаммоларга партиявий воситалар билан ечим топиш, депутатлик ваколати доирасида жойларда аниқланаётган камчиликларни бартараф этиш, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш борасида тумандаги маслакдош депутатларимиз алоҳида жонбозликлари, фидойиликлари билан ажралиб туришади.

Айни пайтда туманда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлиб ўтадиган сайлов кампанияси бошланиши муносабати билан тарғибот ишларини олиб бориш билан бир қаторда, қабул қилинаётган қарор ва Фармонлар мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказишда ҳам фаоллик кўрсатмоқдалар.

Тумандаги Қангли маҳалла фуқаролар йиғинида ташкиллаштирилган навбатдаги очиқ мулоқот Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил  28 апрелдаги “Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор ижросига бағишланди.

Ҳудудда айни пайтда 7650 нафар аҳоли истиқомат қилади. Маҳалла фуқаролар йиғинида “Темир дафтар”га 7 нафар, “Аёллар дафтари”га 81 та нафар, “Ёшлар дафтари”га 38 нафар киши киритилган. Уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, доимий даромад манбаларини шакллантиришнинг энг синалган воситаси эса – уларнинг бандлигини таъминлашдан иборатдир.

Очиқ мулоқот давомида бу борада амалга ошириладиган ишлар, депутатлар ва ҳамкор ташкилотлар томонидан амалга ошириладиган ишлар белгилаб олинди. Ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги таклифлар умумлаштирилди. Ҳудудда истиқомат қиладиган тадбиркорларга ёшларни бириктириш, яъни “Устоз-шогирд анъанаси”ни йўлга қўйиш борасида чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Дилбар Тошпўлатова,

Халқ депутатлари Шароф Рашидов

туман Кенгашидаги

O`zLiDeP депутатлик гуруҳининг

ижрочи котиби

  • Кўрилди
    305
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+