Избосканлик ёшлар учун мастер-класс ташкил қилинди

03.08.2021, 15:46

Избосканлик ёшлар учун мастер-класс ташкил қилинди

O’zLiDeP Избоскан туман Кенгаши Ёшлар қаноти гуруҳи ташаббуси билан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!”  шиори остида тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Унда халқ депутатлари маҳаллий кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари ҳамда тарғиботчилар гуруҳи томонидан туманнинг бир гуруҳ иқтидорли, салоҳиятли, ижтимоий-сиёсий майдонда ўз ўринини топишга ҳаракат қилаётган ташаббускор йигит-қизлар учун мастер-класс ўтказилди.

-Тумандаги касб-ҳунар коллежини тамомладим, - дейди партия Ёшлар қаноти гуруҳи аъзоси Д.Содиқов. – Хусусий тадбиркорлигимни йўлга қўймоқчиман. Шу билан бирга сиёсий майдон янгиликларига жуда қизиқаман. Депутатлар фаолиятини мунтазам кузатиб бораман. “Келажак депутатлари” лойиҳасининг ғолиби бўлганман. Келгусида ҳам айни йўналишда ўзимнинг илғор ғояларим асосидаги амалий ишларим билан туманимиз, юртимиз тараққиётига ҳиссамни қўшиш ниятидаман. Бугунги мастер-класс машғулоти эса бу борадаги кўплаб саволларимга жавоб топишимга хизмат қилди.

Дарҳақиқат, айни кундаги сайловолди тарғибот тадбирларида мана шундай ташаббускор ёшларнинг ўрни ва аҳамияти катта. Уларнинг тенгдошлари орасида олиб бораётган маънавий-маърифий, сиёсий-ижтимоий тадбирлари O’zLiDeP сафдошлари кўпайишига замин бўлмоқда.

Зуҳрахон ҲАЙДАРОВА,

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    299
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+