Бахмалда депутат ташаббуси билан спорт майдончаси қурилди

03.08.2021, 15:48

Бахмалда депутат ташаббуси билан спорт майдончаси қурилди

Халқ депутатлари Бахмал туман Кенгашидаги O`zLiDeP гуруҳи аъзоси  Камола Жумановани кўпчилик яхши танийди. Жонкуярлиги, фидойилиги билан алоҳида ажралиб турадиган Камола опа ўзи сайланган 16-Сарой сайлов округидаги одамларнинг қувончи ташвишига доимо шерик.

Сарой МФЙда 2789 нафар аҳоли истиқомат қилади. Улардан 431 нафарини 7 ёшгача бўлган кичкинтойлар, 295 нафарини 7-13 ёшгача бўлган болалар, 184 нафарини  14-17 ёшгача бўлган ўсмирлар ташкил этади.

Ёзги таътил кунлари мактаб ўқувчиларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказишда уларни жисмоний тарбия ва спортга жалб қилиш ўта муҳим. Шу сабаб, депутат маҳаллада нафақат ёшлар, балки катталар ҳам спорт билан шуғулланишлари учун спорт майдончаси қуриш мақсадида мутасадди ташкилотларга мурожаат қилди. Депутатнинг саъй-ҳаракатлари ва ташаббуси иш берди. Туман ҳокимлиги кўмаги билан маҳалла фуқаролар йиғинида янги спорт майдончаси қурилди.

Эндиликда маҳаллада том маънода етти ёшдан етмиш ёшгача барча жисмоний тарбия спорт билан шуғулланиш имкониятига эга бўлишди.

Баҳром БОБОЖОНОВ,

Халқ депутатлари Бахмал туман Кенгашидаги

O`zLiDeP депутатлик гуруҳи ижрочи котиби

  • Кўрилди
    446
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+