Партия волонтёрлари учун сиёсий ўқув машғулотлари давом этмоқда

03.08.2021, 15:50

Партия волонтёрлари учун сиёсий ўқув машғулотлари  давом этмоқда

O’zLiDeP Жалақудуқ туман Кенгашида “Сайлов тизими ва принциплари таҳлили” мавзусида сиёсий ўқув машғулоти бўлиб ўтди. Партия вилоят Кенгаши ҳузуридаги Сиёсий таълим маркази томонидан туман ҳокимлиги маҳаллий кенгаш депутатлари, партия фаоллари   ҳамда волонтёрлар учун ташкил этилган мазкур машғулотда сайлов қонунчилиги, сайлов кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти хусусида батафсил маълумотлар берилди.

- Сайловда партия фаолларнинг сиёсий ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, партиявий тарғибот тадбирларни янада самарадорлигини оширишда бундай ўқувларнинг аҳамияти катта, - дейди халқ депутатлари туман кенгаши депутати Маъруфжон Отажонов. -  Жорий йил октябрда ўтказилиши белгиланган Президентлик сайлови ҳар қачонгидан ўзгача тамойиллар асосида бўлиши таъминланмоқда. Бу жараёнда партиямизнинг ўз позицияси ва имижини қатъий сақлаш ва шакллантириш асосий вазифамизга айланишиш зарур.

Ўқув машғулотлари давомида “Янги Ўзбекистонда – янги сайловлар: Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг мазмун-моҳияти, сайлов жараёнининг ташкилий ва ҳуқуқий асослари”, “Сайлов тизими ва принциплари, сайлов кампанияси стратегиясини амалга ошириш механизмлари, мақсад ва вазифалари”, “Самарали сайлов технологиялари, сайлов кампаниясининг тактикаси” ҳамда сайловларда волонтёрларнинг  иштирокига бағишланган маърузалар тингланди.

Неъматилло ЮСУПОВ,

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

 ҳузуридаги СТМ раҳбари

  • Кўрилди
    362
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+