Одамларни ишли қилиш осонмас

03.08.2021, 15:54

Одамларни ишли қилиш осонмас

Жарқўрғон туманида ҳам ишбилармонлик қилиб, ўз йўлини топган, тадбиркорлиги орқасидан ҳам ўзи, ҳам тўртта маҳалладоши ёки қариндошини ишли қилган аёллар кўп. Ахир бугун тадбиркорлик қиламан деган нияти, аҳди қатъий одам бўлса, хоҳ у ёш бўлсин, хоҳ эркак, хоҳ аёл бўлсин имконият бор.

Бунга ҳам журъат, билим, ҳисоб-китоб илми керак. Ҳозир осон ишнинг ўзи йўқ. O`zLiDeP ана шундай инсонларни яратган иш ўрни, ишлаб чиқараётган маҳсулотига қараб, баҳолаб, қўллаб-қувватлашни ўз олдига мақсад қилган. Ўз ташаббуси, меҳнати билан жамиятга нафи тегаяптими, демак улар рағбатга ҳам, эътирофга ҳам муносибда.

Асли “Ишбилармон аёл-2021” кўрик-танловини ўтказишдан муддао ҳам шу. Яқинда Жарқўрғон тумани Кенгаши вакиллари томонидан ушбу кўрик-танловнинг туман босқичи ўтказилди. Унда ишчи гуруҳ томонидан иштирокчиларнинг манзилларига борган ҳолда уларнинг фаолиятига баҳо берилди.

"Миноришчитаъминот" МЧЖ  раҳбари Ф.Айназарова сут ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган корхонани юритади. Айни пайтда корхонада 16 турдаги маҳсулот тайёрланади. Замонавий технология асосида тайёрланган маҳсулотлар харидоргир. Улар ўз вақтида савдо дўконларидаги харидорларга етказиб берилмоқда. Муҳими, мазкур корхонада тумандаги ишсиз ўғил-қизлар меҳнат қилишади. Ҳакамлар ҳайъати корхона фаолиятини кузата туриб, унинг асосчиси Ф.Айназаровага биринчиликни беришни маъқул топишди

Якка тартибдаги тадбиркор Муниса Мақсудова эса кўп йиллардан бери тикувчилик билан шуғулланади. Тадбиркорнинг келин-куёв либослари салони, сартарошхона каби аҳолига маиший хизмат кўрсатадиган шахобчалари мавжуд. Шунингдек, талабгорлар учун миллий либослар ҳам тикиш хизматини ҳам йўлга қўйган. Ушбу тадбиркор 2-ўринга муносиб деб топилди.

Яна бир тикувчилик билан шуғулланадиган ЯТТ раҳбари Мухтасар  Аҳмедовага эса 3-ўрин насиб этди. Танлов натижаларига кўра, унинг вилоят босқичида биринчи ўринни олган тадбиркор иштирок этади.

O`zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    404
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+