Зарбдорлик ёшлар билан навбатдаги сайловолди тадбири ташкил этилди

03.08.2021, 15:57

Зарбдорлик ёшлар билан навбатдаги сайловолди тадбири ташкил этилди

Октябрь ойида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови муносабати билан жойларда ташкил этилаётган турли хил тадбирлар, учрашувларда, бўлажак сиёсий жараёнга ёшларимизнинг қизиқиши катта эканлиги яққол кўзга ташланмоқда. Уюшмаган ёшлар, илк бор овоз бераётган йигит-қизларга сайлов қонунчилиги, бу йилги сайлов жараёнларининг ўзига хос томонларини тушунтириш мақсадида Зарбдор туманида ҳам “Янги Ўзбекистон ёшлари - O’zLiDeP билан биргаликда кучмиз!” шиори остида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда ўтган беш йил давомида Зарбдор туманида амалга оширилган ишларга ҳам тўхталиб ўтилди. Дарҳақиқат, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурлари доирасида амалга оширилган бунёдкорлик, ободончилик жараёнларидан сўнг туман маркази таниб бўлмас даражада ўзгарди. Эътиборга молик томони бу дастурлар дорасида кўплаб янги иш ўринлари яратилди. Туманда 2 та тўқимачилик корхонаси иш бошлади. Бир қанча кўп қаватли бинолар қад кўтарди. Кўплаб ижтимоий объектлар, спорт мажмуалари ёшлар ихтиёрига топширилди. Буларнинг барчаси ёшларнинг Янги Ўзбекистон келажагига бўлган ишончини мустаҳкамламоқда.

Бўлиб ўтган тадбирда бу йилги сайловларда ҳам O’zLiDeP сайловолди платформасидан мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий ривожлантириш, айниқса ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш борасида катта вазифалар илгари сурилгани қайд этилди. Сайловларда ҳар бир ёшнинг фаол иштирок этиши унинг мамлакатимиз тараққиётига, келажагига бўлган муносабатини белгилаб бериши таъкидланди.

Тадбир давомида илк бора сайлов Кодекси асосида ўтадиган мазкур сиёсий жараёнга боғлиқ ёшларни қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб қайтарилди.

Насиба Шайдулина,

O’zLiDeP Зарбдор туман Кенгаши

аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    304
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+