Сайлов участкаларида O`zLiDeP бурчаклари ташкил этилади

03.08.2021, 15:59

Сайлов участкаларида O`zLiDeP бурчаклари ташкил этилади

O`zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши Сайловолди штаби ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш жараёнидаги муҳим вазифалар ҳамда тарғиботни кучайтириш масаласи кўриб чиқилди.

Воҳамизнинг ҳар бир ҳудудида тарғибот-ташвиқот тадбирларини самарали ташкил этиш, одамларга сайлов қонунчилигидан тортиб унда кечадиган жараёнлар ҳақида батафсил маълумот бериш лозимлиги таъкидланди.

Энг аввало, бу жараёнга ёшларни жалб қилишимиз, уларнинг фаоллигини таъминлаш кераклиги айтилди.

Қолаверса, депутатларимизнинг амалий ишлари билан аҳолига кўмак беришга қаратилган турли йўналишлардаги тадбирларни ўтказишга эътибор қаратиши ҳамда оммавий ахборот воситаларида содда ва тушунарли тилда ёритиш масаласи ҳам ўртага ташланди.

Албатта, тадбирлар давомида партиямизнинг дастури ва ғоялари билан оммани яқиндаш таништириш мақсадга мувофиқдир.

Айни пайтда сайлов участкалари кўздан кечирилмоқда, бунда ҳам ҳар бир сайлов участкасига ташриф буюрган сайловчилар учун O`zLiDeP бурчагини ташкил этиш масаласи ҳам муҳокама қилинди.

Йиғилиш ниҳоясида, захирага олинган кузатувчи, ваколатли вакиллар, партия фаоллари, волонтёрларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида сиёсий ўқувлар ҳам ўтказилишида туман (шаҳар) кенгашлари масъулиятини ошириши ва иштирокчиларни таъминлаш юзасидан кўрсатмалар берилди.

O`zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    319
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+