Депутат ишсиз хотин-қизларга тикув машинаси олиб берди

03.08.2021, 16:03

Депутат ишсиз хотин-қизларга тикув машинаси  олиб берди

Қувасой шаҳридаги кам таъминланган оилалар, ногиронлиги бўлган фуқаролар ҳамда хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши депутати Аскар Кадиров томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ ҳамда шаҳар Кенгаш масъуллари ва депутатлик гуруҳи аъзолари хонадонма-хонадон юриб, аҳоли билан учрашувлар ўтказмоқда.

Халқни рози қилиш, одамларнинг ўй ва ташвишлари билан яшаш одамийликнинг энг муҳим меъзони саналади.

Ўрганишлар натижасида Фарғона вилоят Кенгаши депутати А.Кадиров ташаббуси билан Қувасой шаҳридаги Гулистон, Чўлпон МФЙдаги хотин-қизларнинг ҳохиш-истаклари инобатга олиниб, уларни иш билан банд этиш мақсадида замонавий тикув машинаси олиб берилди.

Халқ вакилининг ўз сайлов округида бу каби хайрли ишлари давом этмоқда.

  • Кўрилди
    611
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+