Ҳарбий қисмда ёшлар билан мулоқот қилинди

04.08.2021, 17:48

Ҳарбий қисмда ёшлар билан мулоқот қилинди

O`zLiDeP Сайхунобод туман Кенгаши томонидан Сирдарё тумани Малик қўрғони Н-ҳарбий қисм биносида “Янги Ўзбекистон ёшлари – O`zLiDeP билан биргаликда кучмиз!” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда O`zLiDeP Сирдарё вилояти ва Сирдарё туман Кенгашлари, Ёшлар ишлари агентлиги Сайхунобод туман бўлими, Н-ҳарбий қисм раҳбарияти ва аскарлар, ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбирда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан Қуролли кучлар тизимида қилинаётган катта ўзгаришлар ҳамда ҳозирги кунда Ўзбекистонда кечаётган сиёсий жараёнлар, олдимизда турган Президентлик сайлови хусусида фикр билдириб ўтилди.

Тадбир давомида ҳарбий қисм томонидан тайёрланган кўргазмали чиқишлар иштирокчиларда катта таассуротлар қолдирди.

Якунда фаол иштирок этган ҳарбий қисм аскарларига партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

O`zLiDeP Сирдарё вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    370
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+