Урганч шаҳар Тиббиёт бирлашмасининг олти ойлик фаолияти таҳлил қилинди

04.08.2021, 17:49

Урганч шаҳар Тиббиёт бирлашмасининг олти ойлик фаолияти  таҳлил қилинди

Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгашида 14 нафар O`zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари фаолият олиб боради. Шаҳарни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш, аҳолини қийнаётган муаммоларга партиявий воситалар билан ечим топиш, депутатлик ваколати доирасида жойларда аниқланаётган камчиликларни бартараф этиш, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш борасида шаҳардаги маслакдош депутатларимиз алоҳида жонбозликлари, фидойиликлари билан ажралиб туришади.

Айниқса бугунги кунда долзарб бўлган пандемия шароитида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, фуқароларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш борасида шаҳарда амалга оширилаётган ишлар доимий равишда депутатлар назоратида.

Бу галги Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳи эшитувида ҳам Урганч шаҳар Тиббиёт бирлашмасида жорий йилнинг 6 ойи   давомида қилинган ишлар сарҳисоб қилиниб, мансабдор шахслар ахбороти тингланди.

Эшитувда Урганч шаҳар  тиббиёт бирлашмаси бош шифокори А.Рахимовнинг таъкидлашича, 144 945 нафар урганчлик аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида Урганч шаҳар тибиёт бирлашмаси таркибида: 3 та оилавий поликлиника ва 1та филиал, 1 та марказий кўп тармоқли поликлиника ва 165 та ўринга  мўлжалланган шаҳар шифохонаси фаолият кўрсатиб келмоқда. Ўзбекистон  Республикаси   Соғлиқни   сақлаш    вазирлигининг тегишли буйруғи асосида ўтган 6 ой давомида 80 854 нафар аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.  29 та мактабларда ва 33та Мактабгача таълим муассасаларда, 1 та Ихтисослаштирилган мактабда 10 793 нафар ўқувчи болалар тиббий кўрикдан ўтказилган. 

Депутатлар қилинган бу каби ишлар билан бирга соҳада мавжуд муамоларни ҳам ўртага ташладилар. Хусусан, кам таъминланган, даромади унчалик ҳам юқори бўлмаган аҳоли қатлами учун соғлиқларини тиклашларида бепул ордерлар беришда вужудга келаётган муаммолар ҳам муҳокама қилинди.

Депутатлар бугунги кунда мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони, шунингдек, ўлим ҳолатлари сони тобора кўпайиб бораётгани боис, аҳолининг оммавий вакцинацияси ушбу касалликка қарши курашишнинг самарали чораларидан бири ҳисобланишини инобатга олиб тарғибот ишларини кучайтириш лозимлиги эътироф этилди.

Йиғилишда аниқланган камчиликларни бартараф этиш, белгиланган вазифаларни ўз муддатида бажариш юзасидан масъул ҳокимликлар, идора ва ташкилотлар раҳбарларининг жавобгарлигини ошириш ҳамда зарур чора-тадбирлар кўрилишини таъминлаш ва мазкур масалалар юзасидан депутатлик назоратини ўрнатиш  зарурлиги эътироф эитилди.   

Шарифа Хажиева,

 O'zLiDeP Урганч шаҳар Кенгаши раисининг

 биринчи ўринбосари - аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    634
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+