Сайловга тайёргарлик бўйича ўқув-семинари ташкил этилди

04.08.2021, 17:50

Сайловга тайёргарлик бўйича ўқув-семинари ташкил этилди

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгашида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва галдаги вазифалари белгилаб олишга бағишланган ўқув-семинари бўлиб ўтди. Унда партиянинг вилоят ва Самарқанд шаҳар штаб аъзолари иштирок этишди.

Тадбирда O’zLiDeP вилоят Кенгаши Сиёсий таълим маркази раҳбари Жамила Сайфиддинова сиёсий билимларнинг жамият тараққиётидаги аҳимияти ҳақида гапирар экан, сайловларда фаол иштирок этиш ҳар бир фуқаронинг ватанпарварлик  бурчи эканлигини алоҳида таъкидлади.

-Бу йилги Президент сайловлари Сайлов кодекси асосида ўтказилиши шунингдек, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари асосида ўтказилиши билан аҳамиятлидир. Шу сабаб, сайловларга пухта тайёргарлик кўриш энг муҳим вазифа саналади, -деди Ж.Сайфиддинова.

Йиғилишда  тарғиботни кучайтириш масалалари кўриб чиқилди. Шунингдек Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси фаолиятининг кундалик янгиликлари ҳақида маълумотлар берилди.

Ўқув-семинарда сайловларни қонун талабларига тўла мос равишда ўтказиш, ягона ҳуқуқ амалиётини қўллаш ҳамда сайлов ўтказувчи участкалар партия тарғибот воситлари билан услубий жиҳатдан таъминлаш масалалари, шунингдек, тарғибот тадбирлар бўйича келишиб олинди.

O’zLiDeP  Самарқанд вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати

Теглар
СТМ Сайлов 2021
  • Кўрилди
    165
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара Арзеновна 2021-08-05 08:37:04

Сайлов олди таргибот ишларини яхши йулга кйуишда албатта укув семинарларини ташкиллаштириш ахамиятли. Уқув-семинарларда сайловларни қонун талабларига тўла мос равишда ўтказиш, ягона ҳуқуқ амалиётини қўллаш ҳамда сайлов ўтказувчи участкаларни барчасини партия тарғибот воситлари билан таъминлаш масалалари буйича келгуси вазифалар тугрисида режалар белгилаб олинади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+