Ишни сифатсиз бажарган қурувчи сув қувурларини қайтадан ётқизиб чиқмоқда

04.08.2021, 17:54

Ишни сифатсиз бажарган қурувчи сув қувурларини қайтадан ётқизиб чиқмоқда

Мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий-ижтимоий ислоҳотлар, аҳоли турмуш даражасини оширишга қарата қабул қилинаётган қонунлар, фармонлар, дастурлар ижроси устидан назорат олиб бориш депутатларнинг асосий вазифаларидандир. Бу борада Тадбиркорлар ва ишбиларонлар ҳаракати − Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Ангрен шаҳар кенгаши томонидан олиб борилаётган назорат ишлари диққатга сазовордир.

Яқинда партия шаҳар кенгаши раиси Вадим Ли бошчилигидаги депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан шаҳарда “Обод маҳалла” давлат дастурига киритилган “Тараққиёт”, “Истиқлол” маҳаллаларидаги магистрал ичимлик суви қувурларини алмаштириш жараёни ушбу соҳа экспертлар иштирокида ўрганилди. Жараёнда  пудратчилар томонидан лойиҳа бўйича олиб  борилган ишларда дастлабки камчиликлар борлиги аниқланди. Ушбу камчиликлар тўғрисида “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ, шаҳар ҳокимлиги ва прокуратурага депутатлик сўрови юборилди.

Ушбу камчиликларни Давлат архитектура-қурилиш инспекцияси (ГАСН) вакиллари тасдиқлади. Хуллас, қувурни қазиш пайтида уларнинг устига махсус қум тўкилмасдан, балки тош билан тупроққа ётқизилган. Айни кунларда магистрал сув қувурларини алмаштириш  ишларида  йўл қўйилган камчиликлар пудратчи томонидан қайта бажарилмоқда.

Шаҳар ҳокимлиги ва назорат органлари  билан ўзаро ҳамкорликда бу каби назорат ишлари давом эттирилади.

Муқаддам Норбоева,

O’zLiDeP Ангрен шаҳар кенгаши

аппарати раҳбари

  • Кўрилди
    753
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+