Асакалик ёшлар O’zLiDeP депутати фаолияти билан танишдилар

05.08.2021, 15:49

Асакалик ёшлар O’zLiDeP депутати фаолияти билан танишдилар

O’zLiDeP Асака туман Кенгашида “Депутат ва ёшлар” мавзусида учрашув ташкил этилди. Халқ депутатлари туман кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзоси Омонилло Абобакиров билан Ёшлар қаноти гуруҳи фаолларининг самимий мулоқоти сиёсий-ижтимоий янгиликлар, сайловолди жараёнларда ёшларнинг ўрни, келажак депутатларини камол топтириш масалаларини қамраб олди.

-Депутатлик чин маънода фидойилик демакдир, - дейди Ф.Муҳаммаджонов. – Партиянинг Ёшлар қанотига ҳам илк бор депутатларнинг ҳаваси етаклаб келганди. Улардек халқ корига ярамоқ, аҳоли манфаатлари учун меҳнат қилмоқ иштиёқим замирида келажакда “мен ҳам депутат бўламан” деган қатъий мақсадим ҳам бор. Бугун эса бу олий мақомнинг машаққатлари, завқию фидойиликлари тўғрисида депутатнинг ўзидан эшитдик, ўзимизни қизиқтирган саволларга жавоблар олдик.

Шунингдек, учрашув давомида O’zLiDeP Асака туман Кенгаши масъуллари томонидан ёшларга “Депутатнинг бир куни”, “Депутат маҳаллада” лойиҳалари хусусида тушунчалар берилди. Мазкур лойиҳалар доирасида амалга оширилаётган ишлар билан таништирилди.

Муқаддамхон Ибрагимова,

O’zLiDeP Асака туман Кенгаши

 ижрочи котиби

 

  • Кўрилди
    307
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+