Партия вакилларининг сиёсий саводхонлиги оширилди

05.08.2021, 15:50

Партия вакилларининг сиёсий саводхонлиги оширилди

Маълумки, 24 октябрда ўтказилиши белгиланган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови мамлакатимиз учун жуда муҳим сиёсий жараёндир. Мазкур сайловнинг юқори савияда ташкил этилиши ва ўтказилиши, жаҳон ҳамжамиятида ижобий фикрлар билан эътироф этилиши ҳар томонлама сиёсий партияларга боғлиқдир.

Шу муносабат билан бугун O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгашида партия ходимларининг ҳуқуқий ва сиёсий саводхонлигини оширишга қаратилган ўқув-семинар ўтказилди.

"Халқаро сайлов стандартлари ва миллий қонунчилик. Сайловларни юқори савияда ўтказиш жараёни ва унинг ўзига хос хусусиятлари" мавзусида ўтказилган семинарда масъул ходимлар, халқ депутатлари, партия фаоллари ва тарғибот гуруҳи аъзолари иштирок этишди.

Бухоро давлат университети ўқитувчиси Феруз Темиров томонидан Президент сайловининг ҳуқуқий асослари, жаҳон стандартлари ва Сайлов кодексига киритилган янгиликлар тўғрисида маълумотлар берилди.

- Бугунги ўқув-семинар партия ходимлари ва тарғибот гуруҳи аъзоларининг сайлов тўғрисидаги билимларини ошириш, уларнинг ҳар қандай сиёсий баҳсга тайёргарлигини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади, - дейди вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Бобомурод Очилов. - Айниқса, Сайлов кодексига киритилган ўзгаришлардан ҳар биримиз хабардор бўлишимиз, сайлов жараёнида учрайдиган ҳар қандай саволга тайёр бўлишимиз зарур. Шу сабабдан ҳам бу каби семинарларни туман ва шаҳарларда ҳам ташкил этиш ниятидамиз.

Семинар якунида иштирокчиларга бугунги мавзуни янада чуқурроқ ўзлаштириш, бунинг учун эса Сайлов кодексини қунт билан ўқиш лозимлиги тавсия этилди.

O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
СТМ Сайлов 2021
  • Кўрилди
    424
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+