Дўстлик туманида 11 нафар фуқаролар мурожаати депутатлар назоратига олинди

05.08.2021, 15:53

Дўстлик туманида 11 нафар фуқаролар мурожаати депутатлар назоратига олинди

Аҳоли мурожаатларини ижобий ҳал қилишда жойлардаги маҳаллий Кенгаш депутатларининг  алоҳида ўрни бор. Депутатлик сўрови, депутатлик эшитуви, маҳаллий Кенгаш сессияларига масалалар киритиш орқали  аҳоли  мурожаатларида кўтарилган кўплаб муаммоларни жойларда тезкорлик билан ҳал қилиш имкони бор.  

Хабарингиз бор, жорий йил 23 июль куни давлатимиз раҳбари раислигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилган ва унда айнан ушбу йўналишда амалга ошириш лозим бўлган вазифалар белгилаб берилди.

Йиғилишда таъкидланган кўплаб фикрлар кўпчиликни бефарқ қолдирмади. Айниқса, халқ қабулхоналари орқали ва сайёр қабулларда кўтарилган долзарб муаммолар таҳлили кўплаб ислоҳотларга ҳам сабаб бўлгани, мисол учун, 4 йил олдин валюта айрибошлаш, прописка, пенсия ва нафақаларни нақд пулда олиш масалалари бўйича ҳар ойда ўртача 100 мингта мурожаат тушгани, бу соҳаларда қулайлик яратилиб, муаммолар тизимли ҳал этилгани туфайли уларга оид мурожаатлар бутунлай тўхтагани қувонарли ҳол.

Бу эса аҳоли мурожаатлари қатъий назоратга олинса, кўтарилган муаммо ва камчиликларни бартараф этишга ҳамжиҳатлик билан киришилса, одамларни ташвишга солаётган, кези келганда қийнаётган дардли масалаларни тизимли ҳал қилиш мумкинлигини кўрсатиб турибди.

Видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Дўстлик туманида ҳам амалий саъй-ҳаракатлар бошлаб юборилди. Айни пайтда халқ депутатлари туман Кенгашида 9 нафар О‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари фаолият олиб бормоқда. Аҳоли мурожаатларини ўрганиш мақсадида жойларда ташкил этилаётган сайёр қабулларда партиядош депутатларимиз ҳам фаол иштирок этишмоқда.

О‘zLiDeP фаоли, Дўстлик тумани ҳокими Шавкат Дарвишев, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари иштирок этган навбатдаги сайёр қабул “Саноатчилар” маҳалласида бўлиб ўтди. Унда 11 нафар фуқароларнинг чорва, тикувчилик, паррандачилик йўналишлари бўйича кредит маблағлари ажратиш, ишга жойлаштириш, тиклаш, моддий ёрдам ажратиш ва шу каби бошқа масалалардаги мурожаатлари кўриб чиқилди.

Барча мурожаатлар синчиклаб ўрганиб чиқилиб, ҳал этиш чора тадбирлари белгиланди. Барча мурожаатлар тўлиқ депутатлар назоратига олинди.

Холмат ТЎРАЕВ,

O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

 Сиёсий таълим ва депутатлик

гуруҳлари билан ишлаш гуруҳи мудири

  • Кўрилди
    522
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+