“Ёш муваффақиятли тадбиркор” лойиҳаси марҳаматлик ёшларнинг имкониятларини юзага чиқармоқда

05.08.2021, 16:01

“Ёш муваффақиятли тадбиркор” лойиҳаси марҳаматлик ёшларнинг имкониятларини юзага чиқармоқда

С.Каримов марҳаматлик ёш тадбиркорлардан. Оилавий томорқачиликни йўлга қўйганига кўп бўлмади. O’zLiDeP Марҳамат туман Кенгаши кўмаги билан имтиёзли кредит маблағи олишга эришгач, яшаш уйидаги 5 сотихли томорқасида иссиқхона бунёд этди. Бир йил деганда чинакам даромадга кирди. Айни вақтда ички бозорда харидорлари талайгина. Томорқасида етиштирилаётган, парвариш қилинаётган турфа гуллар чиройи кўзни қамаштиради.

O’zLiDeP Марҳамат туман Кенгаши Ёшлар қаноти гуруҳи томонидан ташкил этилган давра суҳбати айни тадбиркор фаолияти мисолида ёшларга ишбилармонлик муҳитида ўрин топиш масалалари кўрсатиб берилди.

Ёшлар қанотининг “Ёш муваффақиятли тадбиркор” лойиҳаси доирасида ўтказилган ушбу тадбирда тумандаги тадбиркорликка қизиқувчи, ўз бизнесини бошлаш арафасида турган йигит-қизлар иштирок этдилар.

-Бугунги тадбирдан олган хулосаларим орқали тикувчилик йўналишида тадбиркорлигимни йўлга қўймоқчиман, - дейди иштирокчи Г.Қодирова. – Касб-ҳунар коллежини тамомлаганман. Маҳалламиздаги ҳунармандга шогирд бўлиб, тикувчилик сирларини ўргандим. Энди эса бугунги тавсиялардан сўнг дастлаб яшаш уйимда кичик цеҳ ташкил қилиб, ўз фаолиятимни бошлаш ниятим қатъийлашди.

Ўтказилаётган бундай мастер-класс машғулотлари Г.Қодирова сингари кўплаб иштиёқманд йигит-қизларнинг иқтидорларини қўллаб-қууватлашга, имкониятларини юзага чиқаришга хизмат қилмоқда.

Муҳаррам Гулматова,

O’zLiDeP Марҳамат туман Кенгаши

 ижрочи котиби

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    522
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+